Narrаtor 1 Ассалому алайкум. Суҳбатимизни бошлашдан аввал Ибронийлар 10 боб 12 оятни эътиборингизга ҳавола қилсак, “Масиҳ эса гуноҳларни абадий ювиб ташлайдиган ягона қурбонликни келтириб, Худонинг ўнг томонида ўтирди.” Кўпчилик ичимиздаги Муқаддас Руҳ шахси ҳақида баҳслашади. Кимдир Уни шахс эмас деб ҳисобласа, бошқалар Уни Учбирлик ичидаги бир шахс деб билади. Сизларга қисқагина қилиб шундай дейман, Худо – Ота, Худо – Ўғил, Худо – Муқаддас Руҳ – Учбирликдаги учта шахс ягона Худода бирлашади. Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ – Ота, буюк Яратувчи, барча нарсалар устидан ҳукмрон ва бошқарувчи. Исо Масиҳ, Худо бутун ҳокимиятни Унга бергани ҳақида айтган эди. Исо Масиҳ – Нажоткор, сиз ва менинг гуноҳларим учун ҳаётини қурбон қилган, бизни қутқарган Худонинг инъикоси. У Отанинг ўнг томонида ўтирибди. Каломда айтилишича, У биз учун шафоат қилади.
Narrаtor 2 Исо Масиҳ шундай деган: “Ота билан Мен сизлар билан қоладиган Муқаддас Руҳни юборамиз”. Шундай қилиб, ичингизда Муқаддас Руҳдан бошқа ким яшайди? Муқаддас Руҳнинг ичимизда яшашининг асосий сабабларидан бири – ичимизда, биз орқали Масиҳнинг ҳаётини яшашдир. Унинг мақсади шу. Унинг вазифаси ҳаётимизда учрайдиган ҳар хил вазиятларда бизга ёрдам бериш. Биз орқали бизнинг ичимизда Исо Масиҳнинг ҳаётини яшаш. Ҳўш, унда Масиҳ қаерда? У Худонинг ўнг томонида ўтирибди. Унда нима учун Муқаддас Руҳни юборди? Чунки Муқаддас Руҳсиз ҳеч нарса қила олмаслигимизни У яхши билади. Энг қалтис вазиятда У Ўз шогирдларига буларни айтди, чунки кейинги куни улар тарқалиб кетишини биларди. Улар Масиҳнинг мана бу гапларини англаб етмаган эдилар: “Мени кўрган Отани кўрган бўлади. Мен ва Отам бирмиз. Мен минглаб фаришталарни чақиришим мумкин”.
Narrаtor 1 Унда нима учун У хочда осилиб турди? Чунки У Отанинг иродасини амалга ошираётган эди. Бироқ У “Мен сизларни етим қолдирмайман” деган. Мен сизларга Муқаддас Руҳни юбораман. У сизлар билан бўлади, сизларни қамраб олади. Ҳар бир имонли киши Муқаддас Руҳнинг ҳузури билан муҳрланади. Исо Масиҳни Нажоткорим, деб қабул қилганларингизда сизлар ёлғиз қолмайсизлар. Сиз ҳақингиздаги ҳақиқат нима? Исо Масиҳни Нажоткорим, деб қабул қилгансиз, бироқ Унга бўлган эътиборсизлигингиз туфайли сизга ажойиб ҳаёт кечириш имкониятини берувчи ичингизда яшаётган шахснинг қудратдан ва муҳаббатдан фойдаланишни билмагансиз. Сиз “Сиз буни ажойиб ҳаёт деяпсизми? Мендаги ташвишларга, машаққатларга, қийинчиликларга бир қаранг!” дейишингиз мумкин. Ўзингиз виждонан тан олиб айтингчи, бу муаммоларнинг қанчасига ўзингиз сабабчисиз? Аксариятига ўзингиз сабабчи бўлсангиз керак.
Narrаtor 2 Ёки айтайлик, буларнинг қанчасига сиз сабабчи эмассиз? “Худо бу нарсаларни содир бўлишига йўл қўйди” дерсиз. Ҳа, У йўл қўйди. Хўш, нима учун У бунга йўл қўйди? Ҳар бир нарсада Худонинг мақсади бўлади. Римликлар китобининг саккизинчи бобида ёзилган “Худо Ўзининг мақсадига кўра даъват этганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади” деган оятга эътироз билдирамиз. Қандай қилиб, ёмонлик ва ташвишлар бизга яхшилик бўлиб хизмат қилиши мумкин, деймиз. Бундай бўлишига ишонмаймиз. Агар ўқишда, ишда ёки қаерда бўлсангиз ҳам ўз кучингиз билан ҳаракат қилсангиз, Худога ишонмасангиз, Унга суянмасангиз, қилаётган ишларингизда Муқаддас Руҳдан ёрдам сўрамасангиз, албатта улар сиз учун яхшиликка ҳизмат қилмайди. Чунки сиз бу қийинчиликлар ичидаги Худонинг ҳақиқати ва совғасидан бебаҳра қолдингиз. Агар ичимиздаги бу шахснинг бошқарувига қулоқ солсак, юқорида айтилган Худонинг совғасини албатта кўра оламиз. Бунга Унинг ёрдамида эришамиз.