MP3

Narrаtor 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Исо Масиҳ ўлиб тирилганидан кейин шогирдларини ва шу жумладан бизни ҳам ёлғиз қолдирмади. У кетишидан олдин шундай деб ваъда берган эди: “Мен Отага мурожаат қиламан ва У сизлар билан то абад қоладиган бошқа Ҳомийни юборади” У бизга ҳеч қандай шартсиз, “агар бундай қилсангизлар”, ёки “балки…” дегани йўқ, аниқ қилиб, “Отамга мурожаат қиламан ва У сизлар билан то абад қоладиган бошқа Ҳомийни юборади”, деган. Диққат қилинг, “Бошқа” сўзи Юнон тилидаги “allon” – A,L,L,O,N – сўзидан олинги бўлиб, “худди шунга ўҳшаган бошқа” маъносини билдиради. Яъни Масиҳ “Сизларга Ўзимга ўҳшаган бошқа шахсни юбораман” деган. Бу сўзларнинг ҳаммаси жуда муҳим. Сизларга Ўзимга ўҳшаган бошқа шахсни юбораман ва У сизлар билан то абад бирга бўлади, деган.

Narrаtor 2 Муқаддас Китобдаги шу сўзларни биродарларимиз Қуръон аҳли дастак қилиб олиб, “Бу Муҳаммад алайҳиссалом ҳақида айтилган. Чунки бу ерда ўзимга ўхшаган бошқа шахсни юбораман”, дейилган-ку”, дейишади. Аммо бу оятни чуқур таҳлил қилиб кўрсангиз, бу Муҳаммад алайҳиссалом ҳақида айтилмаганини билиб оласиз. Биринчидан, нажотга эришмаган одамлар Муқаддас Руҳ ҳақида тушунчага эга эмас. Иккинчидан, уларда Муқаддас Руҳ йўқ. У бундай одамлардан узоқда, чунки сиз Исо Масиҳни ўзингизнинг шахсий Нажоткорингиз, деб қабул қилмагунингизгача, У сизнинг ҳаётингизда яшамайди. Шунинг учун ҳам улар бу оятни нотўғри тушунишади. Агар оятни сўзма-сўз кўриб чиқадиган бўлсак, бу ҳомий бизнинг ичимизда яшаши ҳақида айтилган. Бундан ташқари Исо Масиҳ, “Ўзимга ўхшаган бошқа шахсни”, деган. Исо Масиҳнинг Ўзига ўҳшаган, қудратли, ҳар нарсани кўра оладиган, сеза оладиган, мўъжизалар қила оладиган, инсонни тирилтира оладиган ва асло гуноҳ қилмайдиган бир шахс бўлиши керак эди.

Narrаtor 1 Келинг, шу оятларни яна бир марта эшитамиз, “Агар Мени севсангизлар, амрларимга амал қиласизлар. Мен Отамга мурожаат қиламан ва У сизлар билан то абад қоладиган бошқа Ҳомийни юборади. Бу Ҳомий — Ҳақиқат Руҳидир. Бу дунёга тегишли бўлганлар Уни қабул қила олмайдилар, чунки Уни на кўришади, на билишади. Сизлар эса Уни биласизлар, чунки У сизлар билан яшамоқда, У ичингизда бўлади.” Аммо афсуски, Муҳаммад алайҳиссалом ҳақида бундай дея олмаймиз. Унда Исога ўҳшаган ҳеч бир сифат йўқ эди. Яна оятга кўра у бизнинг ичимизда яшаши керак. Бироқ, Муҳаммад алайҳиссалом биз билан то абад қолмади, ичимизда ҳам яшаётгани йўқ. Шундай қилиб, Исо Масиҳ ваъда қилган Муқаддас Руҳ чиндан ҳам шахс. Биз уни кўрмаганимиз учун шахс эмас деб айта олмаймиз. У Уч бирликнинг бир шахси эканини унутмаслигимиз керак. Исо Масиҳ Муқаддас Руҳ сизлар билан то абад қолади, деган.

Narrаtor 2 Бироқ агар Муқаддас Руҳ ҳар ерда ҳозир, ҳар нарсага қодир ва ҳар нарсани билгувчи бўлмаганда Масиҳ бундай демаган бўларди. Муқаддас Руҳ ҳар бир имонли кишининг қалбида яшайди. Исо Масиҳни ўзингизнинг шахсий Нажоткорингиз, деб қабул қилганингизда, Муқаддас Руҳ сизни шу заҳотиёқ Худонинг фарзанди, деб муҳрлайди. У келиб қалбингизда, ичингизда яшайди, У сизнинг Ҳомийингиз бўлиш учун келади.

Бу ҳақда ўйлаб кўринг. Худо Ўзининг ҳар бир фарзанди учун берадиган ҳадяларидан бири – Муқаддас Руҳ Шахсидир. У гуноҳларингизни ҳаммадан биринчи фош қилади. У сизга ишонишингиз учун имон беради. У сизга Исо Масиҳнинг ҳақиқатдан кимлигини билдиради. Сизнинг Унга муҳтож эканингизни билдирадиган У. Гуноҳларингизни тан олиб, тавбага чақирадиган ҳам У. У сизни янгидан дунёга келтириб, янги ҳаёт беради. У сизни Худонинг фарзанди, деб муҳрлайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top