Narrator 1 Ассалому алайкум. Ислом динига эътиқод қиладиган инсонлар билан гаплашсангиз, “мени ўз динингга оғдиришга ҳаракат қилма. Менинг диним ислом дини. Менинг ота-боболарим ҳам шу динга эътиқод қилишган”, деганларини тез-тез эшитамиз. Аммо бундай кишилар қадимда араблар истилосидан олдин яшаган ота-боболаримиз масиҳий бўлганларини билмайдилар. Шуни ҳисобга олган ҳолда Ўрта Осиё ва унга яқин давлатларда қадимги эътиқодлар қандай бўлганига қизиқиб, маълумотлар тўплашга ҳаракат қилдим. Қуйида мана шу топган маълумотларимни сизлар билан бўлишмоқчиман. Қадимда араблар истилосидан олдин Ўрта Осиёда масиҳийлик мавжуд бўлганини тарих далиллар билан тақдим этади. Дажла дарёсининг Шарқий томонида жойлашган шаҳарлар ва Оссурия империясининг ҳукмронлиги остидаги Адиабене вилоятида асосан яҳудийлар ва Масиҳийлар яшаган.
Narrator 2 Зардўштийликдан масиҳийликка ўтган оилалар фарзандлари илк Несториан жамоатларининг аъзолари бўлишган. Бу имонлиларнинг баъзилари имонга келганларидан кейин исмларини ўзгартирган бўлсалар, бошқалари ўз исмларида қолганлар. Бошқалар янги эътиқодларидан бир бўғинни олиб ўз исмларидаги охирги бўғинига қўшиб янги исм ўйлаб топганлар. Масиҳий табиблар қадимги Паҳлавий тилида сўзлашишган. Эрамизнинг 470 йилида Эдесса мактабининг талабаси Ма-на Оссурия асарини паҳлавий тилига таржима қилади. Ўша мактабнинг бошқа талабалари ҳам диний маърузаларни, қўшиқларни паҳлавий тилига таржима қилишган ва улар ибодатхоналарда ўқилган. Ҳатто Несториян жамоатининг қонунлари форс тилида ёзилган ва бошқа тилларга таржима қилинган. Суҳбатимизнинг давомида олимларимиз томондан Сурия, Масиҳий ва Араб манбаалари асосида Туркийлар орасида Масиҳийликнинг ёйилишига доир маълумотларни беришга ҳаракат қиламиз.
Narrator 1 Бугунги луғатларга қарасангиз, “Турк” ёки “Туркий халқлар” атамасининг изоҳида албатта мусулмон, деган сўзни ҳам учратасиз. Аммо бугунги туркий халқларнинг ва айниқса турк миллатининг аждодлари Муҳаммад пайғамбар туғилмасидан олдин ҳақиқий масиҳийлар бўлишган. Қадимий сурия адабиётида ҳам Марказий Осиёда масиҳийликнинг мавжуд бўлганига доир маълумотлар сақланган. Бардаи деган шахс, эрамизнинг 196 йилида Ҳиндикуш ва Оксда, Бақтрияда масиҳийлар бўлгани ҳақида ёзади. Топилмалардан бирида шундай деб ёзилган, “Бизнинг (масиҳий) опа-сингилларимиз гилонлар ва бақтрияликлар билан ҳеч қандай алоқада эмаслар”. Бу маълумот Бақтрияда масиҳийликнинг мавжуд бўлганини тасдиқлайди. Эрамизнинг 644 йилида қадимий Марв давлати (ҳозирги Туркманистон давлатига тўғри келади)да руҳоний Элишайнинг ҳатти-ҳаракати билан катта жамоалар масиҳийликни қабул қилган.
Narrator 2 Ҳатто бу ҳақида қўлёзмалар ҳам сақланиб қолган. Улардан бирида шундай дейилган, «Марвнинг руҳонийси Элишай Туркларнинг катта қисмини Масиҳийликка олиб келди. » Бу давлат Окс (Амударё) яқинида жойлашган эди. Элишай, бу юртнинг шоҳи билан гаплашиб уни бошқа бир шоҳликка қарши жанг қилмасликка ундайди. Шоҳ талаб қилган мўъжизани кўрсатгач эса, шоҳ тиз чўкиб тирик ва барҳаёт Худога сажда қилади. Эрамизнинг 781 йилида Несториян руҳонийси Маронитларга ёзган мактубида шундай дейди: “Туркийлар шоҳи ўзининг деярли ҳамма халқи билан бирга масиҳийликни қабул қилди.” Бундай маълумотлар жуда ҳам кўп. Биз сизга етказганларимиз денгиздан бир томчи ҳолос. Бунга амин бўлишни истасангиз, бизнинг www.dilkashradio.com сайтимизга ташриф буюриб бу ҳақида кўпроқ маълумтларга эга бўлинг.