Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Худованд Ўз яратганларига нақадар меҳрибон ва ғамхўр эканини ҳар куни кўришимиз мумкин. Энг оддий мисол қилиб уйқуни олайлик. Худованд бизга ухлаш каби неъматни берганида, бу орқали танамиз ўзини қайта тиклаши ва кейинги кунга куч йиғишини режа қилган. Бироқ, доим ҳам кўнгилдагидек ухлаб ором ололмаймиз. Ёмон уйқу эса кейинги кунимизнинг самарасига акс таъсир қилади. Британиялик тадқиқотчиларга кўра, мунтазам равишда ёмон ухлаш инсон танасининг ички ишлашига ўта ёмон таъсир қилиши мумкин. Бир ҳафта олти соатдан кам ухлаган одамларнинг юзлаб генларида фаолият ўзгарган. PNAS журналида мақола чоп қилган олимлар тадқиқот натижасида ёмон уйқу соғлиққа қандай зарар етказишини изоҳлаб берганини ёзганлар. Юрак касалликлари, канд касаллиги, семизлик ва миянинг ёмон фаолият юритишининг барчаси ёмон уйқуга боғлиқлиги аниқланган.
Narrator 2 Саррей Университети олимлари 26 кишининг қонини анализ қилганлар. Анализлар улар бир ҳафта давомида ҳар тунда 10 соатгача ухлагани ва яна бир ҳафта давомида ҳар тунда олти соатча ухлаганларидан сўнг олинган. Уйқунинг озайиши оқибатида 700дан ошиқ генлар ўзгаргани аён бўлган. Генларнинг баъзилари фаоллашиб, кўпроқ протеин ишлаб чиқарган ва тана кимёсини ўзгартирган. Айни дамда тананинг табиий соати фаолияти бузилган. Баъзи генлар табиий равишда кун давомида сўнади, лекин уйқу етишмаган ҳолларда улар фаол қолганлар. Саррей Университетидан Профессор Колин Смит кўп генлар фаолиятида драматик ўзгариш кузатилганини айтди. «Иммунитет ва тананинг жароҳат ва стрессга қандай жавоб қайтариши фаолияти ўзгарди. Агар ҳужайралар тўйинтириб, ўринларини янги ҳужайралар эгаллаб турмаса, дегенаритив, яъни наслни бузувчи касалликлар келиб чиқади «, — дейди у.
Narrator 1 Миянинг асосий ҳужайралари фаолияти бузилганлиги касалликнинг охирги босқичларидагина аниқ бўлиши сабабли Альцгеймер бедаво дардга айланган. Альцгеймернинг биринчи кўринишларини аниқлаш кўп инсонларни фожеали тақдирдан асраши мумкин, дейишмоқда тадқиқотчилар. Уйқу билан боғлиқ муаммолар Альцгеймер хасталигини билдирувчи белгилардан бири бўлиши мумкин. Сичқонларда ўтказилган дастлабки тадқиқотлар одамларда ҳам синаб кўрилгач, бу саволга жавоб бир қадар аниқ бўлади. Мияда оқсилнинг қуюқлашуви, яъни тромбоцитлар хотира йўқолишининг энг кўп тарқалган турларидан бўлган Альцгеймернинг сабабларидан, дея қаралади.
Science Translational Magazine журналининг ёзишича, сичқон миясида биринчи тромбоцитларнинг пайдо бўла бошлаши билан уйқу бузилиши кузатилган.
Narrator 2 Британиянинг Альцгеймерга дучор бўлганларга кўмак ташкилотига кўра, инсон миясида ҳам ўтқазилган тадқиқот натижалари маълум бўлгач, хотира йўқолишини анча олдин аниқласа бўлади. Фикрлаш ва хотиранинг бой берилгани, миянинг асосий ҳужайралари фаолиятининг бузилганлиги касалликнинг охирги босқичларидагина юзага чиқиши сабабли Альцгеймер энг мураккаб, аянчли хасталиклардан саналади. Олимларнинг асосий мақсади айни касалликни дастлабки босқичларида аниқлашга эришиш бўлмоқда. Фақат бугина эмас, уйқунинг сифатига бошқа кўп сабаблар ҳам таъсир қилиши мумкин. Уйқусизликка ўзимиз ҳам сабабчи бўлишимиз мумкин. Замонавий технология, кондиционердан тортиб кичик қўл телефонигача, инсонга тўғри ва етарли ухлаб олишига ҳалал беради. Уйқусизлик сизни безовта қилаётган бўлса, бунинг ҳамма сабабларини кўриб чиқинг.