3:30

Энг узоқ яшайдиган халқ

MP3

Narrator1 Ассалому алайкум. Ер юзида кўпчиликка ҳали маълум бўлмаган бир халқ бор. Улар узоқ умр кўришлари ҳамда бугунги замонавий касалликларга чалинмайдиган инсонлар ҳақида олимлар жуда ҳайратланарли фактларни аниқлашди. Хунзакутлар — Ҳимолайда яшовчи, узоқ умр кўрувчи халқ.Оғир парҳезлар, спортзал абонементлари, сеҳрли дори-дармонлар — замонамиз кишилари узоқ умр кўриш ва ёшликни узайтириш учун нималар қилишмайди дейсиз. Универсал эликсир кашф қилингунга қадар турли усуллардан фойдаланишга тўғри келади, лекин улар ҳар доим ҳам самара беравермайди. Эҳтимол, Ҳимолай аҳолиси бундай муваффақият сирини билар. Цивилизациядан узоқда яшовчи маҳаллий аҳоли ёш ва тетик кўринади, 100 ёшли юбилейларини нишонлайди ва тадқиқотчиларни инсон саломатлиги учун зарур ҳамма нарса табиатда мужассам эканлигига ишонтиради.

Narrator 2 Узоқ умр кўрувчи сирли қабила хунзакутлар номини олган, чунки уларнинг яшаш жойи Хунза дарёси қирғоғида жойлашган. Европаликлар бу кишилар ҳақида ХХ асрнинг бошларида инглиз шифокори Мак-Каррисондан эшитишган. У тоғларда истиқомат қилувчи халқларга ёрдам бериш учун Ҳиндистонга кетган. Унинг кузатувларига кўра, касалликлардан жабрланмаган ягона халқ ўзига хос ҳаёт тарзини кечирувчи ва соғ-саломатлиги билан ажралиб турувчи хунзакутлар бўлган. Қабила ҳаёти ҳақида батафсил билиш мақсадида французлар хунзакутларга тадқиқот экспедициясини жўнатишган. Европаликларни очиқ чеҳра билан қарши олишган. Олимлар аҳолини рўйхатдан ўтказиш вақтида ўз ҳайратларини яшира олишмаган: 20 минг хунзакутнинг аксарияти узоқ умр кўрувчи кишилар бўлган. Уларнинг оқсоқоли 120 ёшда бўлса, баъзилари ундан ҳам катта бўлган! Қуритилган ўрик — хунзакутлар рациони асоси.

Narrator 1 Бу ерда яшовчи кишиларнинг узоқ умр кўриш феноменини аниқлаш қийин бўлмаган. Олимлар уларнинг ҳаёт тарзи ва нима билан озиқланишларини ўрганишган. Маълум бўлишича, экологик соф муҳит, хотиржамлик ва ортиқча ҳаяжонланмаслик, мунтазам жисмоний ҳаракатлар ва «тўғри» овқатланиш маҳаллий халқ саломатлигига ижобий таъсир кўрсатган. Уларнинг рациони асоси мевалар (кўпроқ ўриклар), сабзавотлар, донли экинлар ва бринзадан иборат бўлган. Хунзакутлар баҳорда — янги ҳосил мева бергунга қадар парҳез қилишади, унгача эса асосан қуритилган ўрикдан шарбат тайёрлаб ичишади. Дунёга хунзакутлар ҳақида маълумот берган шифокор Мак-Каррисон ажойиб тадқиқот ўтказди. У маҳаллий аҳоли рациони фойдасини ўрганишга қарор қилди ва буни 1200 каламушда синаб кўрди.

Narrator 2 У тажрибадаги кемирувчиларни уч гуруҳга ажратди: каламушлар европаликлар парҳези, ҳиндулар парҳези ва хунзакутлар парҳезига кўра озиқлантирилди. Маълум бўлишича, каламушларнинг биринчи гуруҳи тажовузкор ва ғазабнок бўлиб қолган, иккинчи гуруҳдагиларда ҳиндуларга хос бўлган касалликлар кузатилган, учинчи гуруҳ каламушлари эса ўзларини жуда яхши ҳис қилишган, шодон ва фаол ҳаёт кечиришган. 1977 йилда француз шифокорлари томонидан олиб борилган яна бир кузатув диққатга сазовордир. Дунёнинг барча минтақаларидаги кўплаб одамлар саратон натижасида ҳаётдан кўз юмаётган бир пайтда хунзакутлар онкологик касалликларга учрамаган ягона халқ дея тан олинган. Улар асосан тоза ҳавода жисмоний меҳнат қилиб кун кечиришади. Овқатлар рационида донли маҳсулотлар, ёнғоқлардан ташқари эриган қор суви ҳам мавжуд. Мана сизга соғлом ва узоқ умр кўришнинг сири.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top