3:47

Худо шоҳлиги

MP3

Narrator1 Ассалому алайкум. Муқаддас Китобда Исо Масиҳ Худо Шоҳлиги, Осмон Шоҳлиги деган иборани жуда кўп ишлатган. Аслида бу сўзнинг маъноси нима? Раббимиз Исо илк марта халққа сўзлаганида, «Осмон Шоҳлиги яқинлашди», деб айтар эди. «Шу кундан бошлаб Исо: «Тавба қилинглар , Осмон Шоҳлиги яқинлашди», деб ваъз қила бошлади» (Мт 4:17). Нима учун У тавба қилиш мавзусига, Осмон Шоҳлиги мавзусига алоҳида эътибор қаратган, нима деб ўйлайсиз? Биринчидан, бизнинг ер юзида эришадиган обрў-эътиборимиз, бахтли онларимиз, лаззатимиз, шодлигу ҳасратларимиз, қайғуларимиз ҳаммаси вақтинча. Бу дунёдаги умримиз эртами-кечми барибир ниҳоясига етади. Шунда бутун қувончимиз ҳам ёки қайғу ва муаммоларимиз ҳам ниҳоясига етади. Атрофингизга қаранг. Қанча-қанча одамлар тўсатдан, сиз кутмаган пайтда дунёдан кўз юмяпти.

Narrator 2 Ҳатто Иброҳим, Мусо ва Довуд пайғамбарлар ҳам ўлган. Муқаддас Китобда бир қанча одамларнинг касалликлардан шифо топганлари ва ҳатто ўлимдан тирилганлари ёзилган. Лекин улар ҳам вафот этишди. Нима учун? Чунки ердаги умр қисқа ва чекланган. Фақат руҳимиз мангу. Руҳимиз Худонинг олдига бориб, бу дунёда қандай яшаганимиз учун ҳисоб беради: Худога хизмат қилдикми ё дунёгами? Худо учун яшадикми ё нафсимиз учунми? Ким бу дунёда Исо Масиҳни нажоткорим ва Раббим деб қабул қилса, Худо Шоҳлигига кириб, Худога хизмат қилган бўлса, абадий ҳаётга эришади, Масиҳ билан бирга бўлиб, Худо Шоҳлигидаги ҳамма неъматлардан баҳраманд бўлади. Лекин ким агар бу дунёда Исо Масиҳдан юз ўгирса, дунёвий қадриятлар асосида яшаса, ўз нафсига хизмат қилса, у мангу ҳаётни бу дунёнинг ҳокими билан ўтказади, мангу азоб ичида бўлади.

Narrator 1 Иккинчидан, кимки агар Осмон шоҳлигига кирса, Худонинг баракаларига эга бўлади «Шу йўсин ғайрияҳудийлар ҳам Исо Масиҳ орқали Худонинг Иброҳимга ваъда қилган баракаларидан баҳраманд бўладилар, биз ҳам имон орқали Худо ваъда қилган Руҳни оламиз, лаънатдан озод бўламиз» (Гал 3:14). Биз эришган бу баракалар Худо Шоҳлигининг ҳаётимиздан ўрин олганини кўрсатади. Аллоҳнинг бизга берадиган баракалари кўп! Биз бу баракалардан фақат ўзимиз фойдаланмай, бошқалар билан ҳам баҳам кўришимиз лозим. Худо Шоҳлигига қачон кирамиз? Ер юзидаги подшоҳликлар ҳар хил урушлар билан ўрнатилади. Осмон шоҳлиги эса ундай эмас. «Исо жавоб берди: «Менинг Шоҳлигим бу дунёдан эмас» (Юҳ 18:36). Демак, Худо Шоҳлиги бу дунёдаги ҳокимиятларга ўхшамайди. Худо Шоҳлиги – руҳий ҳокимият.

Narrator 2 Лекин, “руҳий ” сўзи сизларни янглиштирмасин. Баъзи одамлар бу сўзни эшитганда фақат у дунёни кўз олдига келтиради. Осмон Шоҳлиги шу ерда, ер юзида бошланади, яъни унга кирмоқчи бўлган одам ўлмай туриб, кириб олиши керак. Баъзиларга у дунё ҳақида гапирсангиз, борганда кўрармиз, деб жавоб беришади. Бундай фикрлаш хато! Чунки ўлгандан кейин ҳеч нарсани ўзгартира олмаймиз. Ўлгандан кейин кеч бўлади. Сиз ўлганингиздан кейин қаерда бўлишни истасангиз, буни шу ерда, ҳали ўлмай туриб танлаб олишингиз керак. «Худонинг Шоҳлиги кўзга кўринадиган шаклда келмайди. Ҳеч ким: “Қара, Худонинг Шоҳлиги бу ерда”, ёки “Ана у ерда”, – деб айтмайди . Чунки Худонинг Шоҳлиги сизларнинг орангиздадир». Худонинг Шоҳлиги бизнинг орамизда, ичимизда экан! «Шундай экан, нима еймиз, нима ичамиз, нима киямиз, деб ташвишланиб юрманглар. … осмондаги Отангиз буларнинг ҳаммасига муҳтож эканингизни билади-ку! Сизлар аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайида бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга берилади».

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top