2:44

Табиат ёки Рух амри

MP3

Ассалому алайкум. Художўй аёл ўзи ҳам фарзандлари ҳам Рух амри билан яшаши учун аввало ўзи бу ҳақида билиши ва яхши маълумотга эга бўлиши керак. Табиат.

Ҳар нарсанинг табиати бор. Табиат бу борлиқнинг хусусиятидир. Масалан: сув ҳўл,

бемак унинг табиати ҳўллик. Худонинг табиати – ҳақлик, Шайтонники эса ноҳақлик. Аммо юқоридан туғилган Масиҳийларнинг борлиғида иккита табиат яшайди:

1) эски яъни гуноҳкор табиат; 2) Янги яъни руҳий табиат. Табиатимиз қаердан келган? Гуноҳкор табиат Одам Ато илк гуноҳ қилганида шайтондан кирган.

Шунинг учун Исо Фарзийларга: «Сизларнинг оталаринг шайтон»,-деган.

Юҳ.8:44 Сизларнинг отангиз – иблисидир.

Сизлар ўз отангизнинг нафсу эҳтиросларини бажо келтирмоқчисизлар. Азалданоқ иблис қотил эди. У ҳақиқат томонида турмаган, чунки унда ҳақиқат йўқ. У ёлғон сўзлаганда, ўзига яраша сўзлайди. Чунки у ёлғончи, ёлғоннинг отасидир.

Гуноҳкор табиат шайтоннинг табиати. Шайтоннинг табиатига эга бўлганлар

шайтоннинг ишларини қиладилар. 1Юҳ.3:8-10 Ким гуноҳ қилиб юрса, бундай киши иблисдандир, чунки азалдан иблис гуноҳ қилган. Ана шунинг учун ҳам Худонинг Ўғли иблиснинг ишларини барбод қилиш учун зоҳир бўлди. Худодан туғилган ҳар бир киши гуноҳ қилмайди, чунки Унинг уруғи унинг ичида жо бўлган. У Худодан туғилгани учун гуноҳ қила олмайди.

Худонинг фарзандлари ҳам, иблиснинг фарзандлари ҳам шундан маълум бўладики: яхшилик қилмаган ҳамда биродарини севмаган ҳар кимса Худодан эмасдир. Янги табиат эса одам гуноҳларига тавба қилганида Худонинг Руҳи билан киради. Юҳ.1:12 Уни қабул қилганларга эса, барча Унинг номига имон келтирганларга У Худонинг фарзанди бўлиш иқтидорини берди. Руҳий табиат бу Худонинг табиати. Рим.8:15-16 Чунки сизлар яна қўрқиш учун қуллик руҳини қабул қилмадингизлар, лекин ўғиллик Руҳини олдингизлар. У билан эса биз Худони Абба, Ота, деб чақирамиз. Ана шу Руҳнинг Ўзи бизнинг рухимизга, биз Худонинг фарзандлари эканлигимиз ҳақида гувохлик бермоқда.

Худонинг табиатига эга бўлганлар Худонинг ишларини қиладилар. Гуноҳкор ва руҳий табиатларнинг хусусиятлари: Гуноҳкор табиат: 1)Гуноҳни, ўзини севади –худбин. Шунинг учун ўз манфаати учун бошқаларнинг зиёнига иш қилиши мумкин.

2) Худо ва одамларни севмайди. 3)Ўзи истаганидек яшашни севади, Худонинг истагига бўйсунмайди. Шунинг учун руҳий фаолиятларга: Худонинг Сўзини ўқиш, бўйсуниш, ибодат қилиш, хизмат қилишга пассив. Гал.5:19-21 Тана изми бўйича қилинаётган ишлар маълум – булар: зино, фохишабозлик, нопоклик, ахлоқсизлик, бутпарастлик, сеҳргарлик, душманлик, жанжал, нафрат, ғазаб…” ва ҳоказолар. Хуллас ҳаёт ва тинчликка эга бўлишни истасангиз, Рух амри билан яшашга қарор қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top