Narrator 1 Ассалому алайкум биродар. Худованд ҳаётимизга, оламимизга шунчалик кўп марҳамат берганки, уни ҳис қилиб кўра олсак, Яратувчига миннатдорчилигимиз кўз ёшлари шаклида қуйилган бўларди. Бугун Худованд Исо Масиҳ намунасида эрларга аёлини қандай севиш кераклигини ўргатгани ҳақида суҳбатлашамиз. Бу суҳбат desiringgod.org сайтининг ёзувчиси Грег Морснинг маъқоласидан олинган. Бу мақолани сизлар билан бўлишаётганимиздан мамнунмиз. “Бу кекса кишининг севгиси уни то қартайиб бели букчайиб қолгунга қадар ғайратли боғбонга айлантирди. Ҳар куни эрталаб 90 ёшли Рой хотинининг қабрини бузиб юбориши мумкин бўлган дарахтнинг илдизларини чопиб ташлашга зўр бериб ҳаракат қиларди. Гарчи аёли Раббийнинг ҳузурига кетганига 10 йилдан ошган бўлса ҳам бу худди кечагина бўлгандек, у ҳақида гапириб, унга ғамхўрлик қиларди.
Narrator 2 Рафиқаси ҳаётлигида уни ҳимоя қилиш учун кучини аямади ва ҳозир у ўлганидан кейин ҳам уни ҳимоя қилиш учун ўзининг кексайиб заифлашиб қолган белини букди. Бу отахон севимли рафиқаси билан бирга эллик йилдан ортиқ бахтли ҳаёт кечирганини эшитиб кўзларимга ёш келди. У қандай қилиб иккаласи жамоатга боргани, болаларни биргаликда улғайтиргани ва қандай қўша қаригани, кулгани, йиғлагани ва биргаликда қандай ибодат қилганини гапириб берди. У аёли ҳақида гапирар экан, қошлари ўйнаб овози мусиқадек янграрди, кўзлари ёнарди. Буларнинг бари у ҳали ҳам хотинидан қувонишини кўрсатиб турарди. У шу қувонч билан шими қабристон лойига буланганини ҳам пайқамади. Унинг юраги етиб бўлмас даражада узоққа кетган, овози ҳам эшитилмайдиган, бу дунёдан ташқарида бўлган рафиқасининг исмини ҳамон куйлар эди.
Narrator 1 Бундай севгига тўла саҳналар ёки воқеалардан нима учун бизни таъсирлантиришини билмаймиз. Унинг қаллиғига бўлган қувончи қаллиғининг қадридан кўра кўпроқ нарсани – жаннатга ҳос бўлган бир нарсани кўрсатди. Худованд Ўзи қутқарган халқига нисбатан чексиз қувончга ўхшаш бир ҳисни топиш учун ерни кузатганида, У навқирон эрлардаги жўшқинлик, фақатгина Рой каби художўй эркакларда ўсиб борадиган иштиёққа эътиборимизни қаратди. “Йигит қиз билан турмуш қургандай, ўғилларингиз юртингизга боғланиб, унга эгалик қилади. Куёв келин билан қандай шод бўлса Худойингиз сиз билан шундай севинади.” (Ишаё 62:5) Масиҳ Ўз қалллиғидан қувонади. Биз бутун абадиятни Унинг севгиси ҳароратига тўлиб тошган ҳолда ўтказамиз. Лекин бу оятдаги олмос мени ўзига ром этишидан ташқари яралади ҳам. Бошқалар менинг хотиним билан муносабатимни кўзатишса, улар Худонинг Ўз келини билан қувонганига ўҳшаш муносабатни кўра оладиларми?
Narrator 2 Раббим Ўзининг қаллиғига, “Менинг қувончим унда”, дегандек муносабатда бўлгани каби, мен ҳам қаллиғимга шундай муносабат кўрсата оламанми? Менинг севгимда Масиҳнинг севгиси яширинганми? Мен ҳамма эрларга шундай демоқчиман: “Ўйлаб кўрингчи, рафиқангиз сизнинг қувончингизми? Биз аёлимизни нима билан қоплаяпиз? Сулаймон пайғамбарнинг гўзал қўшиғи, деб номланган китобдаги аёл, “Мени ўз севгиси билан қоплади”, дейди. Бизнинг рафиқаларимиз ҳам шундай дея оладими?” Биродарлар, аёлларимиз ҳеч қачон биз ҳақимизда, “У менга нисбатан бефарқ, У доим мен билан қўпол муносабатда бўлади, мен у мен билан турмуш қурганидан афсусланади ”, деб айтмасин. Азизлар, шунга ўҳшаш маълумотлар сизни қизиқтирса, бизнинг www.dilkashradio.com сайтимизга ташриф буюринг.