Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳар бир уйланиш ёшига етган йигит келажакда фақат ўзи учун яратилган муносиб қизга уйланишни орзу қилади. Агар номуносиб қизга уйланган бўлса-чи? Бугунги суҳбатимизни ҳам Грег Морснинг “У сизнинг қувончингиз бўлсин”, деб номланган мақоласи асосида тайёрладик. Ҳўш, агар йигит номуносиб қизга уйланган бўлса-чи? Унда нима қилсин? Шу жойда Ёқубнинг биринчи хотини Леаҳ ҳақидаги ҳикоя ҳаёлимизга келади. Ёқуб Леаҳдан кўра Роҳилани кўпроқ яхши кўриши ҳаммага маълум эди. Роҳила чиройли, Леаҳнинг кўзи эса сўниқ ва унчалик жозибали эмас эди. Ёқуб Роҳилага эришиш учун етти йил ишлади ва “Ёқубнинг Роҳилага бўлган севгиси шунчалик кучли эдики, етти йил бир неча кундай туюлди”. Ёқубнинг тоғаси уни алдаб, Роҳиланинг ўрнига катта қизи Леаҳни турмушга берганини англаганидан кейин унга уйланганидан афсусланди.
Narrator 2 Иккаласига ҳам уйланганидан кейин эса Ёқуб уларга турлича муносабатда бўлди. Худо эса буни кўрди. Леаҳнинг Яратувчиси – уни Ўзининг суратида яратган ва у ҳақида қайғурган. Худо Ёқубнинг ҳар иккала аёл билан турмушига қараб нимани кўради? Ёқуб Роҳилани севарди, Леаҳга эса кўнгли йўқ эди. Худо Ўз қизининг севилмаганини кўриб, уни севмаган эридан азобланишига қараб, уни серфарзанд қилди. Роҳила эса бефарзанд ўтаверди. Энг қизиғи, у азоб чеккан ҳолда фарзанд кетидан фарзанд кўради ва ҳар бир ўғлини туққанида, “энди эрим менга албатта кўнгил қўяди…энди у албатта менга боғланиб қолади”, дея умид қиларди. Ва ниҳоят, тўртинчи ўғлини, Яҳудони туққанида, у эрининг севгисидан умидини узади ва Эгамизни улуғлашни бошлайди. Бу ҳикоя ёш аёллларни эрининг севгисига сажда қилмасликка огоҳлантирган бўлса ҳам биз бу фожеани эътибордан четда қолдирмаслигимиз керак.
Narrator 1 Леаҳнинг эри унга нафрат билан қарарди. Леаҳ эри ундан завқланишини қаттиқ хоҳлагани учун автоматик тарзда бутпараст бўлиб қолдими? Бугунги кунда Леаҳга ўхшаган аёлларчи? Эҳтимол, унинг охирги қарори Леаҳдаги муқаддасликни кўрсатиши билан бирга эрининг айбдорлигини ҳам кўрсатар. Бугун эрларга шундай деймиз: Биз Леаҳга уйланмаганмиз. Биз номуносиб қизга уйланмаганмиз. Узук, аҳд, никоҳ уни ҳамма вақт, бизнинг Роҳиламизга айлантиради. Биз унга уни беэътибор қолдириш, унга паст назар билан қараш, ундан нафратланиш ёки таққослаш учун эмас, уни севиш учун уйланганмиз. У сизнинг этингиздан бўлган эт ва сизнинг суякларингиздан бўлган суякдир. У сизнинг жозибали оҳуингиз, гўзал кийигингиз, нилуфар гулингиз, чиройлигингиз ва иштиёқингиз қудуғи ва қувончингиз булоғидир. У юзига қизиллик берадиган, кучли ҳимоя қилувчи севгингизга эришиш учун сизга фарзандлар туғиб бериши, мартабангизга муваффақият олиб келиши ёки мукаммал қадди-қоматга эга бўлиши шарт эмас.
Narrator 2 Худо Ўз жамоатини ёмон кўрмайди. У унга эътиборсизлик қилмайди. У эрталаб уйғониб, номуносиб қизга уйланган эканман, демайди. Одатийлик унинг иштиёқини сусайтирмайди. Унга бўлган севгиси туфайли абадият У учун бир лаҳзадек туюлади. Қаллиғи Унинг қучоғига эришиш учун режа тузмайди. У бу дунёдаги ҳаётида кучини қаллиғига сарфлади ва ўлимнинг илдизларини чопиб ташлаш ҳамда уни қабрдан ҳимоя қилиш учун сарфлади. У ўз танаси билан қаллиғини ўлим найзасидан ҳимоя қилди. Бу ажойиб, муқаддас, Худо никоҳимизда эрлар орқали намоён этадиган, Унинг ердаги севгисига ўхшаш севгидир. “Куёв келин билан қандай шод бўлса, Худойингиз сиз билан шундай севинади”. Бизнинг ўз аёлларимизга бўлган қувончимиз Унинг бизга бўлган қувончини билдиради. Бизнинг никоҳларимиз Унинг никоҳини билдиради. Биз Ройга ўхшаб, Куёвимиздан ўрнак оламиз, яъни шайтон, тана ва дунёга қарши курашамиз.