3:34

Худо мени топди 2 қисм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Худонинг фарзанди бўлгач, инсонларнинг ҳаётини кузатар экансиз, уларнинг қаёққа кетаётганларини билмай, адашиб юрган қўйларга ўхшашини курасиз. Уларга нажот йўлини кўрсатмоқчи бўласиз, улар эса сизга ачинишади, “Вой бечора, динидан қайтиб дўзахи бўлибди”, дейишади. Ёки сиздан нафратланиб юзингизга тупуришади. Буларнинг ҳаммасини Исо Масиҳни билмагани, Унинг аллақачон ҳамма инсонларнинг гуноҳи учун қурбонлик Қўзиси бўлиб хочда ўлиб тирилганидан бехабар бўлгани ёки бунга ишонмаганлари учун қиладилар. Бироқ, Унга ишонганлар, ўтган умрига қараб, шу пайтгача нега нотўғри фикрда юрганларидан ажабланадилар. Эътиборингизга бир опамизнинг гувоҳлигини тақдим қиламиз. У шундай дейди: “Турмуш ўртоғим вафот этганидан кейин, Худога яна ҳам интиладиган бўлиб қолдим. Соғлиғим яхши бўлмаса ҳам беш вақт номоз ўқишни канда қилмасдим.

Narrator 2 Оғриқларга қарамай, қишин-ёзин таҳорат олиб, вақтида номозимни ўқирдим. Айниқса, қишда таҳорат олиш жуда қийин бўларди. Биз қишлоқда турамиз, шунинг учун газ ва свет биз учун муаммо. Шунга қарамай, Худонинг кўнглини топиш ва ўлсам жаннатга тушиш умидида, номозни ҳам савоб ишларни ҳам канда қилмасдим. Бўш вақтим бўлди дегунча ҳадислардан ва эскича исломий китоблардан ўқирдим. Албатта кўпчилигини яхши тушунмасдим, аммо ҳаммаси ҳам яхшиликка ундашини яхши англардим. Бир куни келиним ва ўғлим таътилга чиқиб, меникига меҳмонга келишди. Келиним билан кечки овқатга тайёргарлик кўраётган пайтимизда, у бирданига ғалати бир савол бериб қолди, “Ойижон, агар умрингиз тугаб, Худо билан юзлашиш пайти келган бўлса-ю, сиз жаннатга олиб борадиган йўлни айтмаганим учун мендан ҳафа бўлган бўлармидингиз?”. Мен ҳайрон бўлиб у нима экан, деб сўрадим.

Narrator 1 У эрим ҳақида кўрган тушини айтиб берди: “Ойижон, яқинда мен адажонимни тушимда кўрдим. У мендан ҳафа эди. Менга, “Сиз менга кеч қолдингиз, аммо унга айтишдан кеч қолманг”, деди. Мен адажоним нимани назарда тутаётганини билиб турардим. Энди сиз ҳам ўша адажоним эшитишни истаган хушхабарни эшитишни истайсизми?”, деб сўради. Мен “албатта”, деб жавоб бердим. У менга Худованд дунёнинг гуноҳини олиш учун юборган ягона Қурбонлик Қўзиси — Исо Масиҳ ҳақида айтиб берди. Аввалига, мен Исо Масиҳни яхшилик тилаб дунёга келган бир пайғамбар, деб қабул қилдим. Келиним, “Сиз Унга ишонасизми”, деб сўраганида, “Ҳа, албатта ишонаман”, деб жавоб бердим. Аммо, мен келиним айтган хушхабарни тўлиқ тушуниб етмаган эдим. Улар кетганларидан кейин бу суҳбат мени жуда кўп ўйлантирди. Номоз ўқишда давом этдим. Кейин эса қишда, янги йил арафасида яна келишди.

Narrator 2 Уйим тўлиб, бошқа фарзандларимни ҳам меҳмонга чақирдим. Келиним билан иккимиз ёлғиз қолганимизда, кичик келинимда бўлаётган ўзгаришларни айтиб бердим. Охирги пайтларда кичик келинимнинг ҳатти-ҳаракатларидан руҳий ҳаста бўлиб қолди, деб ҳавотирда эдим. Иккинчи келиним эса ҳар қандай ёвуз руҳларга қарши чора бор. Исо Масиҳ ёвуз руҳлардан ҳам қудратлироқ ва Унинг номи билан жинларни ҳам қувиб чиқариш мумкин, деб, Инжилдан Исо Масиҳ қилган мўъжизаларни айтиб берди. Бу гаплар ҳам мени Худо ҳақида чуқур ўйлашимга сабаб бўлди. Кейин тасодифан бир аёлни учратдим. У билан бор-йўғи бир соатгина гаплашдик, аммо у ҳам келиним айтгандек, Исо Масиҳнинг нажот берувчи қурбонлиги ҳақида гапириб берди. У шундай ажойиб тушунтирдики, мен нима учун одамлар ҳали ҳам қўйни қурбонлик қилиб келаётганларини тушундим. Мен Исо Масиҳнинг гуноҳларим учун қилган қурбонлигини қабул қилдим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top