2:56

Ўлим ҳақида

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Сиз азизлар билан яна омонликда учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз дўстлар, бизга маълумки, ҳамма ўлимдан қўрқади, бу нарса кўпчиликнинг бу мавзуга қизиқишига сабаб бўлса ажабмас.

Кўпгина масиҳийлар Инжил Хушхабари ўлим ва ўлимдан сўнгги ҳолат ҳақида нима дейишини мутлақо билишмайди, бу эса, айниқса масиҳий хизматчиларнинг ҳафсаласини пир қилади.

Муқаддас Китобни ўрганувчи талабалар ҳам ўлимдан кейинги ҳаёт илоҳиётини тушунишга қийналишади. Бунинг асосий сабабларидан бири, Эски Аҳдда бу масала ҳақида маълумотнинг наҳоятда камлигидир.

Ундай бўлса, нима сабабдан ҳозирги вақтда машҳур бўлган руҳнинг ўлмаслиги фикрига қарама-қарши равишда Янги Аҳдда таналарнинг қайта тирилиши таълимоти қатъият билан таъкидланади?

Бу ҳолатда ҳам Каломдан ушбу масалага алоқадор маълумотларни топиш учун ижодкорлик керак бўлади. Калом илоҳиёти сўзларни ўрганишни ҳамда маълум фикрларни текшириб чиқишни талаб этади.

Азизлар, эндиги ёндашувимизда биз асосий эътиборни ўлимдан кейинги ҳаётга қаратамиз, шунга қарамай, ўлим мавзусини ҳам четлаб ўтолмаймиз. Исонинг танавий қайта тирилиши — Унинг инсоний табиати ўлимдан қутқарилганини билдиради.

Бу Исо Худо бўлгани туфайлигина содир бўлган эмас. Хушхабар китобларида масиҳийларнинг умумий қайта тирилиши ҳақида кўп маълумот берилмаган бўлса-да, бу таълимот ўша вақтда ҳаммага маълум бўлган ва Эски Аҳддаги қарашга тўғри келган. Текширишимиз керак бўлган сўзлар бизга анча маълум сўзлардир.

Масалан, Эски Аҳдда ўлиш, уйқу, ўлим, қабр, ўликлар диёри, Янги Аҳдда эса – қайта тирилиш, абадий ҳаёт, жаннат ва дўзах сўзлари. Бундан ташқари, яна баъзи кенгроқ мавзулар борки, улар Янги Аҳддаги қайта тирилиш мавзусига боғлиқ бўлиб, бу мавзуни янада чуқурроқ тушунишга ёрдам беради.

Масалан, Исонинг қайта тирилиши Эски Аҳдда Исроилга берилган ваъдаларни амалга оширди. Шу сабабли, қайта тирилиш аҳд мавзусидир. Азизлар, энди Калом илоҳиётининг турли қатламларини кўриб чиқсак.

Эски Аҳдда ўлимдан кейинги ҳаёт ҳақида далил топиш қийин бўлса-да, бўшлиқни тўлдирувчи баъзи ҳолатларга эътибор беринг. Худонинг марҳаматлари келгуси даврда берилиши назарда тутилган. Худо халқи янгиланган ерда қайта тикланиши ваъда қилинган. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етиб қолди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top