Ассалому алайкум азиз биродарлар. Муқаддас Китобда “Худованд исмини айтиб чақирган ҳар бир киши нажот топади,” — деб ёзилган Ҳаворийлар китобининг 2 боби 21 ояти.
Бундан ташқари Ҳаворийлар китобининг 16 боби 31 оятида: “Раббимиз Исо Масиҳга ишонгин, сен ўзинг ва бутун хонадонинг нажот топасизлар,” — деб ёзилган. Исо Масиҳ осмонга кўтарилгандан сўнг, Унинг шогирдлари Қуддусда кутиб туришганди.
Ҳосил Байрами кунида Муқаддас Руҳ уларнинг устига тушди, шунда улар Исо ҳақидаги Хушхабарни эълон қила бошладилар. Илк масиҳийларга Хушхабарнинг барча халқларга етказилиши зарурлиги маълум бўлгандан сўнг, маҳаллий ваъз қилиш кенгайиб, бутун дунёга Хушхабарни етказиш бошланди.
Ҳаворий Павлус Хушхабарни Кичик Осиёдан Юнонистонгача етказди ва у ерларда жамоатлар ташкил этди. Вақт ўтиши билан, Рим империясининг маркази Рим шаҳрида ҳам жамоатлар гуллаб-яшнади.
Азизлар, биз сизлар билан олдинги мавзуларимизда Эски Аҳд ўзининг ички тизимига эга эканлигини кўрган эдик. Худди шундай, Янги Аҳд ҳам ўз ички тизимига эга.
Эски Аҳд Янги Аҳднинг сояси бўлиб хизмат қилишини икки босқичда кўриб чиққандик: биринчи босқич, Исроилнинг Иброҳимдан Сулаймонгача бўлган давр тарихи, иккинчиси эса, келажак шоҳлик ҳақида пайғамбарларнинг ваъдалари босқичи эди.
Шунга ўхшаб, Янги Аҳдда ҳам Эски Аҳдни бажо келтириш босқичлари мавжуд бўлиб, биз уларни синчиклаб ўрганишимиз керак. Янги Аҳдда инсон қиёфасида келган Исо Масиҳ шахси Эски Аҳд ваъдаларининг бажо бўлиши, деб тушунилган.
Исонинг ҳаёти, ўлими, қайта тирилиши ҳамда осмонга кўтарилиши ваъдаларнинг бажо келиши воситаси ҳисобланган. Ҳозир Исо Ота Худонинг ўнг томонида ўтирибди. У мукаммал инсон бўлиб, Ота Худо билан мукаммал муносабатга, мулоқотга эга. Исонинг инсон қиёфасига кириши ҳамда У қилган барча ишларнинг ҳаммасини биз учун қилди.
У бизнинг вакилимиз, бизнинг нажоткоримиз бўлди, дегани, Унга тегишли нарсаларни қандайдир усулда биз билан бўлишди, деганидир. Чунки, Худонинг Шоҳлиги ва янги яратилиш фақатгина Исо Масиҳнинг Ўзида қоладиган бўлса, бунинг бизга ҳеч қандай фойдаси йўқ.
Шогирдлар Исо билан бирга бўлган пайтларда улар Худонинг Шоҳлиги билан алоқада эканликларини ҳис этишган. Улар кўп нарсани ўша пайтда тушунишмаган, чунки, бутун ваҳий ҳали очиб берилмаганда, улар ҳамма нарсани тушунолмасдилар.
Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.