2:47

Ичимиздаги яратилиш 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Раббимиз Исо Масих Ўз шогирдлари билан жисман бирга бўлмаслигини эшитганларида, буни қабул қилиш шогирдларга осон бўлмади.

Ўша ҳолатда Исо шогирдларига фақат мана шу йўл орқалигина улар Худонинг марҳаматларига эриша олишларини айтади. Албатта, Раббимиз Исо уларни тарк этиши уларга фойдали эди, чунки Унинг ўрнига Муқаддас Руҳ уларга ҳамроҳ бўлади.

Мана шу йўл билан Исо Ўз шогирдлари билан жисман бирга бўлмаса-да, руҳан улар билан бирга бўлади. Ўша пайтда шогирдларнинг фикрлари адашиб кетган, албатта биз уларнинг бу ҳолатини тушунишимиз мумкин.

Ахир, Эски Аҳдда шоҳ жисман ўз шоҳлигида фақат қисқа муддат қолган ҳолат бўлмаган. Исо бу ерда ваҳийнинг янги қиррасини очиб беряпти. Шундай вақт бўладики, Исо инсоний шаклу шамойилда бизлар билан бўлмайди, бу вақт биз учун тайёргарлик даври бўлиб хизмат қилади.

Нега Исонинг жисман Ўз шогирдлари билан бўлмаслиги уларга фойдали эди? Бу нарса улар Масиҳ қилганидан ҳам буюкроқ ишларни қилишлари билан қандай алоқаси бор?

Исонинг ер юзидаги ҳаётидан сўнг нима содир бўлганини тушуниб олсак, бу саволларга жавоб ўз-ўзидан бизга аён бўлиб қолади. Луқо баён этган Хушхабар ҳамда Ҳаворийларнинг фаолияти китоби Муқаддас Китобнинг муҳим қисмини ташкил этади.

Луқо баён этган Хушхабар қолган уч Хушхабарга жуда ўхшайди. Аммо, фақат Луқо бизга Исонинг танавий ҳаётидан, шогирдлари билан Муқаддас Руҳда бирга бўлиши жараёни ҳақида сўзлаб берган.

Исонинг шогирдлари билан охирги суҳбати Юҳанно китобининг14 ҳамда 16 бобларда ёзиб қолдирилган бўлиб, бу ерда келажакда нима содир бўлиши ҳақида айтилган.

Луқо баён этган Хушхабар ҳамда Ҳаворийларнинг фаолияти китобида эса, ўша воқеалар қандай содир бўлгани бизга сўзлаб берилган. Азизлар, Луқо Хушхабар китобининг 24-бобида Исонинг ўлимидан сўнг икки шогирднинг Худо Шоҳлиги ҳақидаги умидлари парчаланган ҳолда тасвирланади.

Чунки, улар кутган Худо Шоҳлигининг ер юзига тўсатдан ҳамда улуғворлик билан келиши мутлақо содир бўлмайди. Аксинча, уларнинг душманлари ғалаба қозонган бўлиб кўринади.

Шунда бизнинг Устозимиз Исо Масих, Муқаддас Китоб илоҳиётидан дарс бериб, пайғамбар китобларини тўғри талқин қилиб беради. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top