2:59

Ичимиздаги яратилиш 04

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, Матто Хушхабар китобининг 28 боби 17 ва 20 оятлардаги “буюк топшириқ”да ҳам ажойиб қараш кўрсатиб берилган. Бу ерда Исо еру осмондаги бутун ҳокимият Ундалигини айтганда, Худонинг Шоҳлиги У орқали келишини эътироф этяпти.

Ўша вақтда шогирдлар энди бутун дунёдаги барча халқлар Қуддус томон шошилиб келишади, деган сўзни кутишган бўлиши мумкин. Аммо, Исо уларга Қуддус ва ундаги маъбад булардан аълороғи орқали бекор қилинганини айтади.

Энди, Худо Шоҳлигининг асоси Яҳудо заминидаги қандайдир бино эмас, балки Масиҳнинг Ўзи, Унинг ҳузури бўлган жойдир. Исонинг танавий ҳузури Унинг Руҳий ҳузури билан алмашгандан сўнг, энди ўзга халқлар бошқа янги маъбад томон чорланади.

Бу маъбадни Хушхабар ваъз қилинган ҳар бир ерда Муқаддас Руҳ бунёд этади. Исо уларга “Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар” дегани учун улар энди географик Қуддусда қолмасликлари кераклигини кўрсатарди, бунинг учун улар бориб шогирд орттиришлари керак эди.

Муқаддас Руҳ Масиҳнинг Каломини олиб бориб, Нажоткорнинг олдига келган инсонлар орасида янги маъбад бунёд этилади. Шунда шогирдлар Муқаддас Руҳ орқали Исодан ҳам буюкроқ ишни қиладилар, яъни, уларнинг хизмати бутун дунёга ёйилади.

Демак, Исонинг шогирдларини жисман тарк этиши уларга фойда бўлди, бу орқали шогирдлар Исони Унинг Руҳи орқали таниб-билишди ва янги бир йўл орқали Исо билан бирлашишди,бир тан бўлишди.

Ҳаворийларнинг фаолияти китобида Хушхабарларда тасвирланган ҳолатдан сўнг, Янги Аҳд мактубларида гапирилган ҳолат ўтиш даври сифатида тасвирланган. Хушхабарларда тасвирланган даврда Исо жисман улар билан бирга эди.

Исо шогирдларини тўплаб, уларга Осмон Шоҳлиги тўғрисида таълим берарди. Хушхабарларда, Яҳё ҳам, Исо ҳам Инжил Хушхабарини ваъз қилишган, деб ёзилган.

Аммо, ўша пайтда улар ҳали тўлиқ Хушхабарни ваъз қилишмаганди, чунки тўлиқ Хушхабар ҳали очиб берилмаган эди. Фақатгина Исонинг ўлими, қайта тирилиши ҳамда осмонга кўтарилишидан сўнг тўлиқ Хушхабар намоён бўлди.

Ўшанда шогирдлар Исога ишонган бўлишса-да, Юҳанно айтганидек, ҳали улар Муқаддас Руҳни қабул қилмаган эдилар: “Исо ҳали улуғворликка юксалмаган, шунинг учун Муқаддас Руҳ ҳануз тушмаган эди,”- деб ёзилган Юҳанно китобининг 7 боби 39 оятида.

Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top