MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, Исроилдаги маъбад ваъда қилинган ер учун катта аҳамиятга эга. Чунки, маъбадда Худо Ўз халқи билан учрашган, у ерда ярашиш ҳамда қайта тикланиш содир бўлган.

Худонинг Ўз халқи билан муносабати маъбадда амалга ошганини биз яхши биламиз. Бунга сабаб, руҳоний воситасидаги хизмат орқалигина инсон ва Худо ўртасида мулоқот бўлиши мумкин эди.

Шунга асосан, пайғамбарларнинг янги яратилиш ҳақидаги умидида янги ҳамда улуғвор маъбад бутун ер юзининг маркази сифатида тасвирланганди. Юҳанно айтганидек, Масиҳ Калом сифатида келиб инсон танасида намоён бўлди, яъни, энди маъбад инсон танаси бўлди.

Бу ҳақида, азизлар, Юҳанно мактубининг 1 боби 14 оятидан ўқиб олишингиз мумкин. Шундай қилиб, Исонинг маъбаддан сотувчиларни қувиб чиқариб, бундан келиб чиққан баҳсда У Ўзини маъбад, деб эълон қилади.

Исо янги яратилишнинг энг муҳим асоси бўладиган бўлса, унда У ўша яратилишни Ўз ичига олиши керак. Шунга боғлиқ равишда, Янги Аҳдда янги яратилиш таналаримизнинг қутқарилиши билан боғланган.

Шундан сўнг Худонинг нажот режаси энди янада аниқроқ кўрина бошлайди. Худо Эски Аҳдда ваъда берган барча нарсалар Исо Масиҳда, айниқса Унинг ўлимдан қайта тирилишида бажо бўлди.

Масиҳ бизга келтирган хабарнинг мағзи шуки, Худонинг барча ваъдалари Унда амалга ошди. Биз бу бобда кўриб чиққан барча масалалар Худонинг барча ваъдалари ҳақиқатдан ҳам Исо Масиҳнинг туғилиши, ҳаёти, ўлими ва қайта тирилишида бажо бўлганини кўрсатиб беради.

Эски Аҳддаги ваъдаларнинг мағзи барча нарсаларнинг қайта тикланишидир. Бу Худо Шоҳлигининг қайта яратилиши бўлиб, бунда Худо, Унинг халқи ҳамда бутун яратилган коинот ўртасида мукаммал ҳамоҳанглик қайта ўрнатилади, уларнинг ҳар бири ўз ролини тўлиқ бажаради.

Демак, Худонинг нажот режаси қуйидагича: Худо Исо Масиҳ орқали Ўз Шоҳлигини қайта тиклайди. Худо бу ишни Масиҳнинг иши ҳамда Масиҳ шахси орқали амалга оширади.

Бутун инсониятнинг вакили сифатида ҳам Худо, ҳам инсон бўлган Масиҳда барча нарсалар қайта тикланади. Шундай қилиб, Масиҳ ҳақиқий Худо, ҳақиқий инсон ҳамда ҳақиқий яратилган мавжудот бўлиб, бу уч табиат Унда мукаммаликда мавжуддир.

Шу сабабли, “Худо биз билан бирга”, яъни ибронийча: Иммануэл, дегани, шунчаки Худо бизнинг дунёда инсонлар орасида яшайди, дегани эмас. Бунинг маъноси, Худо ҳақиқатдан ҳам носиралик Исонинг шахсида биз билан яшайди, деганидир. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top