2:58

Исо Масиҳ ва шогирдлари

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар. Азизлар, ҳар бир тарих хақида гапирилганда ушбу тарих ўзининг ибтидосига эга. Шу жумладан Масиҳ жамоатини тарихига қарасак, бу тарихнинг ибтидоси Носира шаҳрида туғилган Исо билан боғлиқдир.

Миллоддан олдинги тўртинчи йилда Исо Масиҳ Байтлаҳмда дунёга келади. Лекин Унинг ёшлиги Носира шаҳрида ўтади. У 30 ёшлар чамасида ўз хизматини бошлади. Бу воқеа Қайсар Тибериус салтанатининг ўн бешинчи йилига тўғри келади.

Исо Масиҳ ўзининг ҳаёти ва қилаётган ишлари орқали Яҳудий пайғамбарлари башорат қилган қутқарувчи, яъни Масиҳ эканлигани исботлар эди. Бизга маълумки, Унинг ҳаёти давомида жуда кўп шогирдлари бўлган.

Лекин Исо Масиҳ ўн икки шогирдига алоҳида эътибор берган. У шогирдлари билан уч йил мобайнида бирга яшади. Шогирдлари кўз олдида қилаётган нотабиий мўъжизалари ва қудратли куч эгасидай таъсирчан таълим бериши Исони Буюк Устоз даражасига олиб чиқди.

Юқорида айтиб ўтилганидек, Исо ер юзида ўзининг жамоатини қуришга алоҳида аҳамият берган. Азизлар, энди шу ерда бир муҳим савол пайдо бўлади. Шогирдлари Исо Масиҳни ҳақиқатдан ҳам Масиҳ деб билар эдиларми?

Албатта, шогирдлари Исони ҳақиқатдан ҳам Исроилнинг қутқарувчиси Масиҳ деб билишарди. Лекин Буюк Устозни тахминан ўттиз учинчи йили Рим империяси томонидан “шармандали” хочга михланиши, шогирдлари учун кутилмаган ҳолат бўлди.

Азизлар, бу оятдаги шогирдларнинг ҳолатига сизнинг эътиборингизни қаратмоқчиман: “Улар яҳудий мансабдорларидан қўрқиб, уйнинг эшикларини қулфлаб қўйган эдилар”.

Бу оятлар давомида кўряпмизки, Исо тирилиб шогирдлари олдига келди. Ва қирқ кун мобайнида шогирдларига кўриниб юрди. Нима учун Исо фақатгина шогирдларигагина кўринди?

Пилатга эмас, Олий руҳонийга эмас? Чунки Унинг хизматини шогирдлари давом эттириши учун бу нарса жуда муҳим эди. Исо осмонга кўтарилишидан олдин Ўз шогирдларига ажойиб ваъда ва охирги буйруғини беради.

Орадан эллик кун ўтиб Қуддусда кутилмаган воқеалар содир бўла бошлади. Бундан олдин қўрқиб, эшикларни қулфлаб уйда ўтирган шогирдлар бирданига жасорат билан Қуддус кўчаларига чиқиб: “Хочга михланган Носиралик Исо тирилди, У Исроил халқи кутган қутқарувчи Масиҳдир!”- деб Қуддус кўчаларини тўлдириб ҳуш хабарни эълон қилишди. Раббимизнинг қайта тирилиши, албатта, шогирдларига катта куч бағишлаган эди. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top