2:50

Оддий хизматкор 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан мавзуларимиз орқали яна учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз дўстлар, хизматкорлар ўзларининг шахсиятларини Исога асослантирадилар.

Улар севилиб ва иноят билан қабул қилинганликлари учун хизматкорлар ўзларининг қадрларини исботламайдилар. Улар бошқалар томонидан паст деб аталган ишларни ҳам бажарадилар.

Ўзидан келиб чиқиб қилинган энг ажойиб хизматга яққол мисол — Исонинг ўн икки шогирднинг оёғини ювишидир. Оёқни ювиш хизматкорга хос бўлган иш бўлиб, мавқега тўғри келмасди.

Исо Ўзининг кимлигини биларди, шунинг учун ҳам хизмат Уни ташвишлантирмади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Исо бўлса, Отаси ҳамма нарсани Унинг қўлига берганини билар эди, Ўзи Худо ҳузуридан чиқиб, яна Худо ҳузурига қайтаётганини ҳам билар эди.” Юҳанно китобининг 13 боби 3 ва 4 оятлари.

Агар сиз хизматкор бўлмоқчи бўлсангиз, сиз ўзингизни Исо билан белгилашингиз керак. Фақатгина ишончли кишиларгина хизмат қила оладилар. Ишончсиз кишилар фақат бошқаларга қандай кўринишлари билан хавотирланиб юрадилар.

Улар ўзларининг камчиликларини яширадилар ва ўзларининг кибрлари ва даволарини қобиқ остида яширадилар. Агар сиз қанчалик ишончсиз бўлсангиз, бошқаларни сизга хизмат қилишларини шунчалик хоҳлайсиз ва уларнинг мақтовларига шунчалик муҳтож бўласиз.

Ҳенри Ноумен шундай деган эди: “Бошқаларга хизматда бўлиш учун улар учун ўлишимиз керак; бу ўзимизнинг қадримизни ўлчашни тўхтатиб уларни жуда юқори ўлчашдир ва биз шундай қилиб ҳамдард бўлиш учун озод бўлишдир.”

Агар сиз ўзингизни Исо билан белгилайдиган бўлсангиз, сиз бошқаларнинг сиздан кутишларидан озод бўласиз ва уларга энг яхши хизматни қила оласиз. Ҳақиқий хизматкорлар ўзларининг қўйниларини мақтовлар ва олқишлар билан тўлдирмайдилар.

Улар бирор ном билан чақирилишни хоҳлаймайдилар ёки олий чопонга ўранмайдилар. Хизматкорлар мавқе белгиларини кераксиз деб ҳисоблайдилар ва улар ўзларининг муваффақиятларини қадр-қимматлари билан ўлчамайдилар.

Ҳаворий Павлус шундай деганди: “Ўзи-ўзини мақтаган эмас, балки Раббимиз мақтаган киши мақбулдир.” 2 Коринфликлар мактубининг 10 боби 18 ояти. Агар бирор киши мақтаниши ва фахрланиши мумкин бўлса, Исонинг укаси Ёқубчалик лойиқ эмас.

У Исо билан бирга катта бўлган. Лекин мактубининг бошида у ўзини “Мен, Худонинг ва Раббимиз Исо Масиҳнинг қули Ёқуб”- деб айтади. Азизлар, шу жойла эшиттиришимизни якунлаймиз. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top