3:07

Исо билгувчидир

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, бизга маълумки, Раббимиз Исо Масиҳга эргашган ва охир-оқибатда Унинг жамоатига асос солган ўн икки киши ғаройиб одамлар гуруҳидан иборат эди. Уларнинг орасида Ҳазрати Исо хизмати билан боғлиқ ишни топшириш учун мен танлашим мумкин бўлган ҳеч ким йўқ эди. Балки нари борса, Юҳаннони танлаш мумкин, чунки у менинг фикримча, тажовузкор эмас ва ўзини бошқара оларди.

Йўқ, мен уларни танламаган бўлардим. Бироқ, Раббимиз Исо уларни Ўз ёнига чақирди ва натижа нима билан якун топганини биз яхши биламиз. Очиғини айтсам, Ҳазрати Исо рад қилган кўнгиллиларнинг ичида бир нечтаси менга кўпроқ ёқади.

Улар ғайратли, эзгуликни кўра оладиганлар хилидан эдилар. Бу одамлар иштиёқ ўти билан чақнаб туришарди. Исо эса уларни рад қилди! Нима учун? Балки Ҳазрати Исо Ўзининг ҳар бир нарсанинг туб моҳиятини тушуна олишдек ғаройиб қобилияти билан бу одамларнинг ички дунёсига назар солиб, хавфли белгиларни кўра олгандир.

Эҳтимол, У бу одамларда ўзини кўрсатиш учун зўр бериб интилишга мажбур, ҳолдан тойган одамларни кўргандир. Балки, улардаги айнан менга ёққан нарса: қаердан бошлаб, қаёққа қараб юриш кераклигини ўзлари ҳал қила олишлари учун вазиятни қўлга олмоқчи бўлганликлари аслида муаммо бўлгандир.

Эҳтимол, бу шунчаки тахмин булиши мумкин холос. Ўзга юртларга борганда бундай кишиларнинг шахсий режалари аввалгига қараганда янада кўпайиб кетган бўлармиди. Чунки уларда шахсий режалар ва лойиҳалар, мақсадлар ва вазифаларнинг аниқ бор бўлганлиги эҳтимолдан холи эмас.

Аммо Раббимиз Исо Масиҳ ўз интилишлари билан машғул бундай одамларнинг ички дунёсида қудратли ишларни амалга оширмаган. У ҳеч қачон бундай қилмаган. Бундан кўриниб турибдики, У Ўзи танлаган кишилар билан ишлашни маъқул кўради.

Мана нима учун Муқаддас Китоб кўнгиллиларни эмас, балки фақат чақирилганларни тан олади. Инсоннинг ички, руҳий дунёсини ўрганишни нимадандир бошлаш керак ва мен уни Ҳазрати Исо бошлаган иш чақирилганлар ва мажбуран ҳаракат қилувчиларни ва ҳолдан тойганларни ўзаро фарқлашдан бошлашга қарор қилдим.

Раббимиз одамларни қандайдир тарзда уларнинг зўрма-зўраки ҳаракатга мойилликлари ёки чақирилишга тайёр эканликларига қараб, тоифаларга ажратган. У бу кишиларнинг мақсадларини, руҳий куч-қуввати асосларини, шунингдек, уларнинг умид қилган нарсалари, яъни бажарган ишлари эвазига қандай мукофот олмоқчи бўлганликларини кўриб чиққан.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top