3:29

Хар нима бўлганида хушхабар айтиш

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Баъзан бошимиздан ўтган кечинмаларимиз билан бўлишиш ҳам қимматга тушади. Юртимдаги биринчи масиҳийларнинг қандай жабрланганлари ҳақида эшитдим. Улардан баъзи бирлари ҳали ҳам ҳаёт ва Масиҳга содиқ. Уларнинг кўпчилигидан оилалари воз кечган. Бу африкаликлар учун жуда қийин ҳол. Чунки африкаликларнинг маданиятида, лаънатланиш ва оила томонидан воз кечилиш, ўлган билан баробар ҳисобланади. Қишлоқдагиларнинг ҳеч қайсиси сиз билан саломлашмайди ва сиздан ҳеч нарса олмайдилар. Унаштирилган йигит, ўз қаллиғини бошқа бирига бериб юбораётганларини ҳам кўрган. Якшанба куни Ибодатхонага келувчиларнинг кўпчилиги рўза тутишига тўғри келарди. Агарда улар Ибодатхонага боргудай бўлса, уларга овқат берилмасди. Менинг юртимдаги одамлар масиҳийлар сифатида қанчалик хўрланганларини яна бир талай санаб беришим мумкин. Уларнинг масиҳийлиги қанчалик қимматга тушмасин, улар Масиҳга содиқ қолганлари учун Худога минг шукр айтаман. Ўша одамлар ҳақида ўйлаганимда менинг имоним мустаҳкамланади.

Дониёр китобидан Худонинг фарзандлари бўлган учта иброний йигит ҳақидаги воқеани кўриб чиқамиз (3:8-25). Улар нима бўлишидан қатъий назар Худога хизмат қилишга аҳд қилишди; шоҳнинг олдида гувоҳлик бергани учун улар ёниб турган ўчоққа ташландилар. Улар Худога бўлган имонидан воз кечишдан кўра, ўлимни абзал кўришди. Уларнинг намуналари, масиҳий ҳаётимиздан гувоҳлик беришга бизларни рағбатлантиради. Худо Ўз Ўғлини берди. Худо инсон билан Ўзининг буюк севгисини бўлишиш учун, бизга Ўзининг ягона Ўғлини юборишига тўғри келди. Инсон гуноҳ қилганлиги туфайли, Худода улар билан мулоқот қилиш учун бошқа йўл йўқ. Инсонлар, Ўғлини таҳқирлашаётганига Худо улкан изтироб билан боқарди. Аммо бизга бўлган севгиси туфайли ва бизнинг қутқарилишимиз учун У ўша баҳони тўлашга рози бўлди. Исо ҳаёти билан бўлишди. Исо кўп азоб чекишини биларди. Ишаъё пайғамбар Исони «Азобланган Эр» деб атаганида ҳақ экан (Ишаъё 53:3). У доим хизмат вақтида Уни ўлдириш пайида юрган одамларнинг қуршовида бўларди. Аммо Унда одамларни қутқаришнинг бошқа йўли йўқ эди. У бизнинг гуноҳларимизни Ўз бўйнига олди. У ўлимнинг таъмини биларди. Худодан ажралиш нималигини ҳам яхши биларди. Шундай бўлса ҳам, бизга бўлган чексиз севгиси туфайли ўша тўловни тўлашга рози бўлди.

Исо Ўз шогирдларига бундай деганмиди: «Ким Менинг орқамдан эргашишни хоҳласа, ўзидан кечсин ва хочини олиб орқамдан юрсин…» (Матто 16:24).

Агарда одамлар билан масиҳийлик кечинмаларингизни бўлишмоқчи бўлсангиз, баҳоси шундай. Ўз эътиқодингизни бошқалар билан бўлишишда қандайдир қийинчиликларнинг тўсиқ бўлишига йўл қўйманг. Исо сиз учун Ўзини қурбон қилганини ҳеч қачон унутманг. Бу эса бошқалар билан нима бўлганида ҳам У ҳақида бўлишишингиз учун ёрдам беради.

Азизлар, ушбу туркумдаги хикояни электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. У ерда сиз нафақат қизиқарли, балки, фойдали хикояларни кўчириб олишингиз мумкин. Бордию фикр-мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, dilkash@najot.com электрон манзилига мактуб йўлланг. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top