Азиз дўстим, зудлик билан юзингизни Худовандга қаратинг! Ўз жамоатингиз ва ундаги аъзоларининг барча улкан ва доимий эҳтиёжлари ҳақида Унга ёлворинг; шу билан бирга йиғилишларингизни ҳам унутманг.
Касаллар, қашшоқлар, ўлаётганлар, мажусийлар, яҳудийлар ва барча унутилган, ҳамма нарсадан маҳрум қилинганлар ҳақида эсланг! Ёшлар ва қариялар, имонга келганлар ва бепарволар, содиқлар ва узоқлашганлар ҳақида эсланг!
Ўнгга ҳам, чапга ҳам қараманг, йўлингизни ҳақиқий ибодат сўқмоғи бўйича тўғрига йўналтиринг. Гуноҳкорлик ҳақида тушунишингиз ва миннатдорлигингизнинг ифодаси бутунлай чин ва самимий бўлсин.
Шундай дадиллик билан сўрангки, ундан Худовандга сўзсиз ишонишингиз ва илтижоларингизни Унинг бажаришига шубҳаланмаётганингиз кўриниб турсин. Буни айтаётганлигимнинг сабаби, кўпчиликнинг ибодати бегона томошабинда шундай таассурот қолдирадики, гўё улар уни жуда муҳим, зарур машғулот деб тан олишса ҳам, унинг фойдаси ва аҳамияти ҳақида жуда оз тасаввурга эга, холос.
Сиз шундай ибодат қилингки, сиз аллақачон ўз Худовандингизни синаганлигингиз, Унинг ёрдамининг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилганингиз ва шунинг учун яна тўла ишонч билан Унга келаётганингиз кўриниб турсин.
Ибодат қилиш учун ибодат қилинг, ваъзхонлик қилманг, ибодатингизга ваъзингизни киритманг, ибодатни бошқаларга танбеҳ бериш ва ҳозирги кунда қилаётганларидек “юрагингизни енгиллаштириш” учун ишлатманг.
Ибодат хизматларида белгиланган ибодат сўзлари қандай айтилиши ёки ўқилиши тарзидан катта васваса келиши мумкин? Кўпинча жамоат ибодатлари худди қандайдир кўчаларда айтиладиган қўшиқларга ўхшаб шошма-шошарлик ва ўта ҳурматсизлик билан бажарилади.
Муқаддас сўзлар тўтиқушнинг бекорчи гапига ўхшаб уларнинг ички маъносига бирор эътиборсиз айтилади. Кўпинча жамоатнинг ҳатто шундай ибодат хизматида қатнашасанки, у ерда нафақат жамоатга келганларнинг ва олқишловчиларнинг, балки чўпоннинг нигоҳи ҳам бутун ибодатхона бўйича аланглайди, ибодат ўқилаётганда ибодат қилаётганларнинг юраклари ўқилаётган ибодатдан узоқдалиги аниқ эшитилади.
Мен сизга бу ҳақда гапириб берганимнинг сабаби шуки, агар жамоат бизнинг ибодат йиғилишларимизни кучли танқид қилса, у ҳолда, биз албатта, бошқаларга танбеҳ бергандан кўра ўз хатоларимизни тўғирлаш яхшироқдир.
Агар бизнинг ибодатимиз ҳақиқий ибодат бўлишини хоҳласак, у биринчи ўринда тўғри бизнинг қалбимиздан чиқиши керак. Азизлар, шунинг билан бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.