Ассалому алайкум азиз дўстлар. Сизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, ҳозирги кунда алкоголизмдан ва гиёҳвондликдан даволашнинг турли усуллари ривожлангандир. Кимнидир даволаш учун касалхонага ётқизиш мумкин, кимнидир эса кодлаш мумкин, яна бошқасини эса реабилитациия учун махсус жойларга юбориш мумкин.
Азизлар, бундан ташқари чекувчилар ҳам бор. Бундай инсонларни даволаш учун эса, дорихоналарда турли хил сақичлар ва турли хилдаги инсон танасига ёпишадиган пластирлар мавжуд. Бундай даволаш усуллари ҳам ўзига яраша самарали натижаларни беради.
Азизлар, энди эса мавзумизнинг энг асосий қисми: айрим инсонларни порнографиядан қандай даволаш мумкин? Албатта, бунга яраша ҳали ҳеч қандай махсус дори воситалари ишлаб чиқарилмаган ва шунинг учун ҳам омма орасида ва айниқса ёшлар орасида порнографияга қизиқиш кун сайин ортиб бормоқда.
Азизлар, бу қандай жирканчли эканлигини ҳали кўплаб инсонлар тушуниб етишмаган. Айниқса Худованднинг олдида бу жуда катта гуноҳдир. Ҳаттоки буни зинокорлик билан ҳам тенглаштириш мумкин, деб ҳисоблайман. Чунки ушбу ҳаёсиз фильмларни кўраётган инсон ҳаёлан уша ерда бўлади. Бевосита ғойибона иштирок этади. Бундай инсонларга ёрдам бериш учун ва уларни даволаш учун, аввало ушбу муаммонинг илдизини топиш жуда муҳим. Азизлар, ўйлайманки, бу тўғридан тўғри инсонинг руҳий ҳолати билан боғлиқ деб ҳисоблайман.
Айниқса Худованд билан яқин муносабатда бўлган инсон шундай ҳолатга тушиб қолса бу жуда ачинарли ҳолат. Чунки шу орқали у Худовандни қанчалик хафа қилганини тушунмаса керак. Ҳар бир содир этилаётган гуноҳнинг ўзига яраша жазоси муқаррар.
Инсон гуноҳ содир этаётган пайида, бу ҳақида ўйламайди. Жазо олган пайитда эса жуда қаттиқ афсусланади. Бундай инсонлар Муқаддас Руҳнинг овозини эшита олмайдилар, чунки улар қулоғигача ботқоқликка ботиб қолган инсонлар саналади. Улар бошқаларнинг ёрдамисиз ушбу ботқоқликдан чиқа олмайдилар. Энг ачинарлиси, кўпинча хизматчиларнинг орасида ҳам ушбу ҳолатга тушуб қолганлар ҳам йўқ эмас. Айрим хизматчилар гуёки ҳеч нарса бўлмагандай, ўз хизматларни давом эттираверишлари мумкин, лекин хизматнинг баракаси бўлармикан. Азизлар, бундай инсонлар учун ибодатда бўлишимиз керак. Азиз биродарлар, энг аввало ҳаёсиз фильмлар ва фикрлар ҳақида ўйлашни бас қилиш керак. Бунинг ўрнига ҳаёлимизда доимо Худованднинг каломи бўлиши лозим. Кимдадир ушбу муаммо бўлса аввалом бор Худованднинг олдида кечирим сўраб, барча гуноҳлари учун товба қилиши лозим. Худованддан ўзини ушбу жирқанчлиликдан ҳимоя қилишини сўраши керак.
Азизлар, ўйлайманки, агар ушбу муаммо кимдадир бўлса, ўзингиз ишонган биродар билан муаммонгиз ҳақида бўлишишингиз мумкин. Бу ҳам яхши натижа беради. Азизлар, Худованд барчамизни ушбу ҳолатдан ҳимоя қилсин. Шунинг билан мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.