MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, Худонинг ҳадиясидан, яъни совғасидан уни қабул қилмасдан баҳраманд бўлиб бўлмайди. Биз Исо Масиҳ ва Унинг қурбонлик ишини шахсан қалб орқали қабул қиламиз.

“Уни қабул қилганларга эса, Барча Унинг номига имон келтирганларга У Худонинг фарзанди бўлиш иқтидорини берди,” — деб ёзиб қўйилган Юҳанно китобининг 1 боби 12 оятида. Исо Масиҳ бизни гуноҳлардан тозалаш ва Худо билан муносабатимизни тиклаш учун ҳаётимизга киришга ҳаракат қилаяпти.

Исо Масиҳ бизнинг Раббимиз ва Нажоткоримиз бўлишни хоҳлайди. Ҳазрати Исо Муқаддас Китобда дейди: “Мана, Мен эшик олдида туриб, тақиллатяпман. Кимда-ким овозимни эшитиб эшикни очса, Мен унинг ёнига кираман; Мен у билан, у Мен билан кечки овқатни баҳам кўрамиз.” Ваҳий китобининг 3 боби 20 ояти.

Мен бу ердаман! Мен эшик олдида турибман ва тақиллатяпман. Азизлар, биламизки ибодат бу Худога гапиришдир. Биз Худога қаерда ва қачон хоҳласак ҳам ибодат қила оламиз.

Исо Масиҳнинг қурбонлигини қабул қилиш учун биз Худога ишонч билан бизда нажот борлигини билган ҳолда ибодат қиламиз. Азизлар, қуйида ибодат намунаси сизлар учун таклиф қилинади: “Қадрли Эгам, менга бўлган муҳаббатинг учун раҳмат.

Мен Сенинг кечиримингни сўрайман, чунки Исо Масиҳ инсоният учун қурбон бўлди. Мен ҳаётимнинг эшигини очаман ва Исо Масиҳни менинг Эгам ва Нажоткорим деб қабул қиламан. Мени янги одам қил.

Менга бераётган абадий ҳаётинг учун ва сен билан муносабатинг учун раҳмат. Исо Масиҳ номи билан ибодат қиламан. Омин.” Бу ибодатни қилсангиз ва Исо Масиҳ ҳаётингизга кириб, гуноҳларингизни кечиради ва Худо билан муносабатингизни қайта тиклайди.

Агар сиз чин юракдан Исо Масиҳни ҳаётингизга киришини сўрасангиз, аниқ-ки У шундай қилади. Худонинг ваъдасини ҳақиқатлигини билиш жуда муҳим. Масиҳ нима ваъда берган бўлса, уни албатта бажаради. Ваҳий китобининг 3 боби 20 оятида Масиҳ айтади: “Мен эшик олдида турибман ва тақиллатяпман…”

Агар ҳаётингизнинг эшигини очиб, Исо Масиҳдан Нажоткор ва Эга сифатида киришини сўрасангиз, У сизни алдамайди. Исо Масиҳ ишончлидир. “Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, эришасизлар.” — деб ёзилган Юҳанно китобининг 15 боби 7 оятида.

Шу билан бирга “Сени ҳеч ташлаб кетмайман ва асло тарк этмайман.” — деб ёзилган Ибронийларга мактубининг 13 боби 5 оятида. Азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top