3:25

Сўраган нарсаларимиз

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Ёлғиз киши Худодан: «Раббий, мен ёлғиз ўтишни истамайман. Менга ҳаётимнинг охиригача бирга яшайдиган киши керак. Менга мос бўлган кишини бергин. Мен оила қуришни истайман», деб сўрашининг ёмон жойи йўқ, албатта. Бироқ бизнинг истакларимиз миямизга ўрнашиб, бошқа нарсалардан муҳимроқ бўлиб қолмаслигини назорат қилиш керак. Биринчи навбатга Худони ва Унга итоаткорликни қўйинг. Бошқаларни хурсанд этишни кўзланг ва Худованд тайёрлаб қўйганларини, ўз вақтида олишингизга амин бўлинг. Кўнглингиз қолмасин ва хафа бўлманг. Мақсадга қараб бораётиб, жараённинг ўзидан завқ олишни ўрганинг.

Буларнинг ҳаммасини, сиз муваффақиятли бўлишингиз ва менинг хатоларимни қайтармаслигингиз учун айтаяпман. Мени хизмат қилиш истаги қамраб олганида, бошқа нарсани ўйлай олмай, ўзга нарса ҳақида ибодат қила олмай қолган эдим. Ҳа, Худованд юрагимга, одамларга Унинг Сўзини воизлик қилиш ва уларнинг ҳаётини ўзгартириш учун катта истак жойлади. У ҳосилдор хизматга эга бўлишимни истади, аммо мен бу истакни назоратдан чиқиб кетишига йўл қўйдим. Натижада, мен учун Худованд эмас, У берган хизмат муҳимроқ бўлиб қолди.

Яна бир мисол келтираман. Бизнинг фарзандларимиз бор. Агар мен, биринчи фарзандимиз дунёга келгани сабабли, рафиқамга камроқ эътибор беришни бошлаганимда, у бошқа фарзандларимиз бўлишини, истамаган бўлар эди. Аксинча, бола туғилиши муносабатларимизни мустаҳкамлади, шунинг учун, мен ҳар сафар фарзанд кўришни истаганимда, у мени қўллаб қувватлади.

Худованд ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Худованд берган нарса, сизни Ундан узоқлаштирса, У яна бирор нима беришни истамаса керак. Агарда, Ундан олган нарса, сизни Унга яқинлаштирса, Унга нисбатан севги билан тўлдирса ва Унга яна кўпроқ сажда қилишга ундаса, У қувонч билан бошқа илтимосларингизни ҳам амалга оширади. У ҳаётимизда биринчи ўринда Ўзи туриши шарти билан, сўраган нарсаларимизни беради. Тўғри нарсани сўраш учун, ҳар доим ҳам керакли доноликка эга эмасмиз. Исо Масиҳ, биз нон сўрасак, тош бермаслигини, балиқ сўрасак, илон бермаслигини айтган (Матто 7:9-10). Лекин гап шундаки, баъзида нон сўраяпмиз, деб ўйлаб, аслида тош сўраймиз. Бошқача қилиб айтганда, сўраган нарсамиз биз учун тўғри ва муҳим бўлиб туюлади. Бироқ Худованд: сўраётган нарсангиз, фақат ёмонлик келтиришини билади. Баъзида, оқибати хавфли бўлишини ҳам ўйламай, гўллик билан ниманидир сўраш табиатимиз бор. Бундай пайтларда, Худованд сўраганимизни бермаганидан хурсанд бўлишимиз керак. Кимдир Худодан, қандайдир инсон ҳаётининг бир қисми бўлишини, сўраши мумкин. Борди-ю Худованд ибодатига жавоб берса, уйга заҳарли илонни киришига йўл қўйган билан баробар бўлишини ҳаёлига ҳам келтирмаслиги мумкин. Шундай экан, биз Унга ишонишимиз ва қуйидагича сўрашимиз зарур: «Художон, Сендан хоҳлаган нарсамни сўрашга ҳаққим бор, бироқ Сенинг иродангга мос кел-майдиган нарсани олишни истамайман. Раббий, мен Сенга умид қиламан. Сўраган илти-мосимни амалга оширмасанг, демак, ҳали бу нарсани вақти келмаган ёки Сен бундан яхшироғини тайёрлаб қўйган бўласан. Шунинг учун, мен хафа ва норози бўлмайман».

Бордию, сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top