2:43

Чекинмайдиган ибодат

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. «Исо шогирдларига тушкунликка тушмасдан доимо ибодат қилиш кераклиги ҳақидаги шу масални айтиб берди: «Бир шаҳарда Худодан қўрқмайдиган, одамлардан ҳам уялмайдиган бир қози бор эди. Ўша шаҳарда бир бева хотин ҳам яшар эди. У қозининг олдига келавериб: Мени рақибимдан ҳимоя қилинг, — деб ўтиниб сўрар эди. У эса анча вақтгача бунга эътибор бермас эди. Охирида ўз ўзига деди: Мен Худодан қўрқмайман, одамлардан ҳам уялмайман, бироқ бу бева менга тинчлик бермаётгани учун уни ҳимоя қилай, токи у яна келавериб, мени безовта қилмасин». Шунда Раббий деди: «Ноҳақ қози нима деганини эшита-япсизми?»

Бу ҳикматнинг маъноси шундаки: ноҳақ ва тошбағир қозини ўз илтимосидаги қатъият билан кўндиришнинг имкони бўлса, биз қўлларимизни пастга тушурмасак, боз устига, адолатли ва меҳрибон Худо ибодатимизга жавоб беради. Сабрматонатни намоён этсак, ўйлаганимиздан ҳам зиёд нарсаларни амалга оширади. Вазиятлар умидсиз, муаммолар – ечимсиз кўринган пайтларда ҳам, қатъият билан ҳамма нарсани енгиб ўтишимиз мумкин. «Худони севганларга, Унинг мурод-мақсади бўйича даъват қилинганларга ҳамма нарса биргаликда яхшиликка хиз-мат қилади» (Римликларга 8:28).

Бизга яхши маълум бўлган бу оят ибодатга бағишланган матнда жойлашган, шунинг учун тўхтовсиз ибодатда бўлганимизда ҳамма нарса яхшиликка хизмат қилиши назарда тутилган. Ибодатда қатъиятли бўлсак, ҳаётимиздаги ҳамма содир бўлаётган ҳодисалар – бизга қанчалик даҳшатли кўринмасин – Худонинг донолиги туфайли, яхшиликка айланади. Муҳими – ибодатда тўхтамаслик зарур.

Исо Масиҳ давом эттирди: «Худо уларга узоқ сабр-тоқат қилсада, наҳотки Унга кечаю-кундуз фарёд қилаётган Ўзининг танланганларини ҳимоя қилмаса? Сизларга айтаманки, уларни тез орада ҳимоя қилади. Бироқ Инсон Ўғли келганида, ер юзида имон топармикан?» (Луқо 18:7-8).

Иложсиз аҳволга тушган кишилар, қўлини тушуриб, юрагини тош қилишни ўрнига, ибо-датда турсалар эди, қанчалик кўп одамларнинг ҳаёти ўзгарар эди. Ибодат қилинг ва Худованд кўнгилсиз воқеани мўъжизага айлантиришини гувоҳи бўласиз. Худованд бизни таслим бўлмасликка ва натижага кескин юз буришга чақираяпти. У ерга қайтганида, тебранмас имонни, чекинмас ибодатни ва қатъиятли кишиларни излайди. Ибодатда ортга чекинмаймиз, чунки жавоб олишимизга ишонамиз. Худованд ишонишимизга лойиқ эканини, ибодатларимизни жавоб-сиз қолдирмаслигини ва кўнглимизни қолдирмаслигини биламиз.

Бордию, сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top