2:39

Шафоат кўп нарсани ўзгартиради

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Ибодат кескин ўзгаришларга олиб келиши мумкин, чунки унда улкан куч мавжуд. Бир кишининг шафоати ҳамма нарсани ўзгартириб юборишига, ўзимнинг ҳаётимдан мисол келтираман. Мен ҳеч қачон ўзимни спорт билан шуғулланишга мажбур эта олмас эдим. Умуман олганда, мен тартиб-интизомли кишиман, бироқ ҳар сафар жисмоний машғулотларни бошлаб, уларни тезда ташлаб кетар эдим. Очиғини айтадиган бўлсам, машғулотларни ўлгудек ёмон кўрар эдим – улар мен учун даҳшатлардан бири эди.

Дўстим бутун умри давомида ўзини яхши формада сақлаб келган. Унинг интизоми доим кўз олдимда турар ва бу ўзимни яна кўпроқ айблашга мажбурлар эди. Қўшимчасига, қайси шифокорга мурожаат қилмай, мендан спорт билан шуғулланиш, шуғулланмаслигимни сўрар эдилар.

Мен йўқ, деб жавоб берар эдим. Ҳаммасидан ёмони, мен энига кенгайиб, формамни йўқотиишни бошладим. Кўзгуга қараб, олдинги мен қаерга кетганини тушунмай қолдим. Кўзгудаги одам – бу ҳозирги мен эканимни англаганимдан сўнг, ўйладим: «Бу барча ёғлар билан нима қиламан энди?» Жавоб ҳар сафар бир хил эди: «Спорт билан шуғуллан». Мен тўнғиллардим ва нолир эдим, сўнг машғулотларни бошлар ва мушакларим чидаб бўлмас даражада зирқирашни бошлагунича шуғулланар эдим. Бундан кейин машғулотни тўхтатар эдим, негаки, билиб туриб ўзимни бунчалик қийнашнинг нима кераги борлигини тушунмас эдим.

Бир сафар, жиддий имонли дўстларимиздан бири қўнғироқ қилиб, деди: «Раббий мени, шахсан ўзингга тегишли бўлган нарса учун ибодат қилишга ундаяпти – хизматинг учун эмас, шахсий истакларинг учун». Бу инсон шафоатда кучли эканини билар эдим ва ўйладим: «Мен ҳамма нарсани торозига солиб кўришим зарур, чунки унинг сўраган нарсаси тез орада амалга ошади. Мен узоқ вақт фикрладим ва спорт билан шуғулланишга ўзимни мажбурлай олишим учун ибодат қилишини сўрадим.

Бу менга ҳақиқатдан ҳам зарур эди, негаки мен кўп йил яшашни ва касал бўлмасликни истар эдим. Мен ҳали кўп йиллар – Исо Масиҳ қайта келгунича, шайтонга панд бериб яшаш хоҳишим бор эди! Шунинг учун дўстимизга қуйидагича жавоб бердим: «Спорт билан жиддий шуғулланишимни бошлашда, иродам кучли бўлиши учун ибодат қилгин». Мен унга, бу масалада ўзимни интизомга сола олмаётганимни айтдим ва шу нарсани тан олиб, ўзимни чексиз енгил ҳис этдим. У мен учун сўраганидан сўнг, умримда биринчи марта доимий ва жадал машғулотларга киришдим. Кўп вақт ўтмай, жисмоний машғулотлардан ҳузурланишни бошладим.

Бордию, сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top