Салом азизлар. Сиз Худога ўзингиз истаганингизча яқинсиз. Бошқа дўстликка ўхшаб, сиз Худо билан дўстлигингизни ривожлантиришингиз керак. Бу тасодифий содир бўлмайди. Бу ҳоҳиш, вақт ва энергияни талаб қилади. Агар сиз Худо билан чуқурроқ ва яқинроқ боғланишда бўлишни ҳоҳласангиз, сиз У билан ҳис туйғуларингизни самимий бўлишишингиз, У бирор нарсани айтганида Унга ишонишингиз, У нима ҳақида қайғурса, сиз ҳам шу ҳақда қайғуришни ўрганишингиз ва Унинг дўстлигини ҳамма нарсадан кўпроқ ҳоҳлашни ўрганишингиз зарур. Мен Худо билан самимий бўлишни ўрганишим керак. Худо билан чуқурроқ муносабатга тўсқинлик қилувчи биринчи нарса, бу хатоларингиз ва ҳис туйғуларингиз ҳақида тўлиқ самимийликдир.
Муқаддас Каломдаги Худонинг бирор дўсти ҳам мукаммал бўлмаган. Агар Худо билан дўст бўлиш учун мукаммаллик талаб қилинса, биз ҳеч қачон Унинг дўсти бўлолмас эдик. Бахтимизга, Худо инояти туфайли, Исо Масиҳ ҳали ҳам “гуноҳкорлар дўстидир.” Муқаддас Каломда Худонинг дўстлари ҳис туйғулари ҳақида самимий бўлиб, Худони кўпинча шикоят қилганлар, қоралаганлар ва талашганлар ҳам. Худо эса бундай самимийликдан ташвишланмади; аслида буни қўллаб қувватлади. Худо Иброҳимга Садўм шаҳрини қутқариш учун ҳаракат қилишга йўл қўйди. Иброҳим шаҳарни қутқариб қолиш учун Худо билан 50 кишидан 10 кишигача тортишди ва кўп саволлар берди.
Шунинг билан бирга, Худо Довуднинг носодиқлик, сотқинлик ва ташлаб кетишдан қораланганларига чидади. Еремия Худога “мени алдадинг” деган вақтда Худо уни ҳалок қилмади. Аюб ўзининг азоб уқубатларида аччиғини сочишига рухсат берилди ва Худо Аюбни самимий бўлгани учун ҳимоя қилди ва нотўғри тушунчалари учун унинг дўстларига танбеҳ берди. Худо уларга шундай деди, “Сизлар Мен ҳақимда ёки Мен билан Аюбдек самимий бўлмадингизлар. … Ҳозир Аюб сизлар учун Менга ибодат қилади ва Мен унинг ибодатини эшитаман. ” (Аюб 42:7)
Самимий дўстликнинг ажойиб намунасида Худо Исроилга бўйсунмагани учун бутун жирканишини намойиш этди. У Мусога Исроилликларга Ваъда Қилинган Ерни беришини, лекин унга бир қадам ҳам юролмаслигини айтди! Худо ҳаммасидан тўйиб кетган эди ва У Мусога қандай ҳис туйғуга эга эканлигини яширмади. Мусо Худонинг дўсти сифатида қуйидагича жавоб қайтарди: “ “Мана, Сен менга бу одамларга йўл кўрсат дейсан, лекин менга кимни юборишингни айтмаяпсан …. Агар мен Сен учун шундай ажойиб эканман, мени режаларингдан хабардор қилгин … Унутмагин, булар СЕНИНГ одамларинг, Сенинг маъсулиятинг… Агар Сенинг ҳузуринг бу ерда йўл кўрсатишни бошламаса, ҳозироқ бу саёҳатни тўхтатгин! Қандай қилиб Сен мен билан ва одамларинг билан бирга эканлигингни билишим мумкин? Сен биз билан саёҳат қиляпсанми ёки йўқми? …” Худо Мусога шундай деди: “Яхши. Сен айтганингдек бўлсин; буни ҳам бажараман, чунки Сени яхши биламан ва сен Мен учун махсуссан.”(Чиқиш 33:12-17)
Худо сиз учун ҳам шундай самимий ва жўшқин самимийликни бажариши мумкинми? Албатта! Ҳақиқий дўстлик очиқликка асосланади. Нима эшитилаётган бўлса Худо уни ҳақиқийликдек кўради. Худо Ўзининг дўстларининг оташин сўзларига қулоқ солади; У олдиндан маълум диндорлик сўзларидан зерикади. Худонинг дўсти бўлиш учун Худога самимий бўлиб, нима гапиришни олдиндан ўйлаш эмас, балки ҳақиқий ҳис туйғуларингизни бўлишишингиз керак. Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.