3:35

Худо билан дўстликнинг устунлиги

MP3

Салом азизлар. Худо билан дўстлигимни бошқа ҳар қандай нарсадан устун қўйишим керак. Забур шундай ҳоҳишдаги мисоллар билан тўладир. Довуд Худони ҳамма нарсадан кўпроқ билишни ҳоҳлади; у истайман, жуда ҳоҳлайман, ташна бўламан, оч қоламан каби сўзларни ишлатган. У Худога ташна эди. У шундай дейди, “Худованддан бир тилагим бор, фақат ўшани излайман: Худованд уйида умрбод турайин, Худованд жамолини тамошо қилайин, Унинг маъбадини зиёрат қилиб.” (Забур 26:4) Бошқа санода шундай дейди, “Сенинг иноятинг ҳаётдан ҳам афзалдир.”(Забур 62:4)

Ёқубнинг Худога унинг ҳаётини марҳаматлашига бўлган оташи шунчалик жўшқин эдики, у Худо билан тун давомида курашиб чиқди, ва шундай деди, “Мени дуо қилмагунингча қўйиб юбормайман”(Ибтидо 32:26) Ушбу ҳикоянинг ҳайратланарли жойи шундаки, барча нарсада қодир Худованд Ёқубга ғалаба қозонишига йўл қўйди. Агар биз Худо билан курашсак, У биздан хафа бўлмайди, чунки курашиш шахсий алоқани ва яқинликни билдиради. Шу билан бирга бу оташин ҳаракатдир ва Худо биз У учун оташин бўлганимизни ёқтиради. Павлус Худо билан оташин дўстликни ҳоҳлаган инсондир. Ҳеч нарса унчалик муҳим эмас эди; бу асосий устунлик, тўлиқ жалб бўлиш ва ҳаётининг умумий мақсади эди. Шу сабабли Худо Павлусни буюк ишларда ишлатди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Қани энди Масиҳнинг азобларида қатнашиб, ўлимида ҳам Унга эргашиб, Унинг Ўзинию тирилишининг қудратини билиб олсам.” (Филиппиликлар 3:10)

Худо билан яқинлик тасодиф эмас, балки танловдир. Сиз буни ҳоҳиш билан қидиришингиз шартдир. Сиз буни ҳамма нарсадан кўпроқ ҳоҳлайсизми? Бунинг сиз учун қадри нима? Бу бошқа нарсалардан воз кечишга арзийдими? Бу керак бўладиган маҳорат ва одатларни ривожлантиришга арзийдими? Сиз ўтмишда Худо билан оташин муносабатда бўлиб уни йўқотган бўлишингиз мумкин. Бу Эфесдаги имонлиларнинг муаммоси эди – биринчи муҳаббатларини ташлаб кетган эдилар. Улар барча тўғри ишларни севгидан эмас, балки вазифадан келиб чиқиб бажараётган эдилар. Агар сиз руҳий қийинчиликларга учраган бўлсангиз ҳайрон бўлманг, Худо ҳаётингизда оғриққа йўл қўйиб беради. Оғриқ оташинликнинг ёқилғисидир – бу бизни одатда эга бўлишмиз керак бўлмаган нарсада ўзгаришимизни учун энергия бўлиб хизмат қилади. Бу Худони бизни руҳий бепарволикдан ўйғотиш йўлидир. Муаммоларингиз жазо эмас; улар уйғонишингиз учун севикли Худонинг чақириғидир. Худо сизга муҳтож бўлиб қолган йўқ; У сизни У билан муносабатга қайтишингиз учун барча ишни амалга оширишга тайёрдир. Аммо Худога бўлган оташин жўшқинлигингизни уйғотадиган бошқа йўл ҳам мавжуд: Худога уни беришни сўранг ва токи эга бўлмаганингизча сўрайверинг. Бу ҳақда кун давомида ибодат қилинг: “Қадрдоним Исо, ҳамма нарсадан кўпроқ мен Сени кўпроқ таниб билишни истайман”. Худо Бобилга асир бўлганларга шундай деган, “Агар сиз чиндан ҳам Мени қидириб топмоқчи бўлсангиз, буни ҳамма нарсадан кўпроқ ҳоҳланг, Мен аминманки сиз афсус қилмайсиз.”(Йеремия 29:13) Худо билан дўстлигингизни ривожлантиришдек муҳим ҳеч нарса, мутлақо ҳеч нарса йўқдир. Бу муносабат абадий давом этувчи муносабатдир. Павлус Тимўтийга шундай деган, “Худога мақбул бўлмаган қуруқ гаплар ва ёлғондан “билим” дейилган пуч фикрлардан узоқлаш.”(1 Тимутий 6:21) Сиз ҳаётингиздаги энг муҳим нарсани йўқотяпсизми? Сиз ҳозир бу учун ҳозирдан бирор чора кўришни бошлашингиз мумкин. Эсда тутинг, бу сизнинг танловингиздир. Сиз Худога ўзингиз танлаганингизчалик яқинсиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top