Салом азизлар. Худо ҳаётингизни бирор бир қисмини ҳоҳламайди. У сизнинг бутун қалбингиз, бутун жонингиз, бутун онгингиз ва бутун қувватингизни ҳоҳлайди. Худо сизнинг ярим қалбан бағишланишингиз, қисман бўйсунишингиз ва ортиб қолган пулингиз ва вақтингизни ҳоҳламайди. У сизнинг ҳаётингизнинг кичикроқ бўлакчаларини эмас, балки бутунлай бағишланишингизни ҳоҳлайди. Самариялик аёл Исо билан топиниш учун энг яхши вақт, жой ҳамда йўл ҳақида баҳслашди. Исо ушбу ташқи кўринишлар аҳамиятсизлигини айтди. Қаерда топинишингиз нима учун топинишингиз ва топинишда қанчалик Худога ўзингизни бағишлашингиздек муҳим эмас. Топинишнинг тўғри ва нотўғри йўллари бор. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биз эса ўткинчи эмас, боқий подшоҳликка муяссар бўлганимиз учун Худодан миннатдор бўлайлик, Унга маъқул бўладиган эҳтиром ва қўрқув билан хизмат қилайлик. (Ибронийлар 12:28) Худони мамнун қиладиган улуғлашнинг бир неча хусусияти бор:
Улуғлашимиз тартибли бўлса Худо мамнун бўлади. Одамлар кўпинча “Худо ҳақида … …дек тасаввур қилиш ёқади” дейдилар ва улар улуғламоқчи бўлган тасаввурларидаги Худо ҳақида бўлишадилар. Аммо биз ўзимизнинг қулай ҳамда сиёсий жиҳатдан тўғри бўлган Худо суратимизни яратолмаймиз ва Уни улуғлай олмаймиз. Бу бутпарастликдир.
Улуғлаш бизнинг Худо ҳақидаги тасаввуримиз эмас, балки Калом ҳақиқатига асосланган бўлиши керак. Исо самариялик аёлга шундай деди, “Бироқ вақт-соати билан ҳақиқий топинувчилар Отага Руҳ ва ҳақиқат билан топинадилар, ана ўша вақт-соат келди! Ота шу йўсинда Ўзига топинувчиларни излайди.”(Юҳанно 4:23)
“Ҳақиқатда топиниш” Муқаддас Каломда тасвирланган ҳақиқий Худога топинишни билдиради. Улуғлашимиз ҳақиқий бўлса, Худо ундан мамнун бўлади. Исо сиз “руҳда топинишингиз” керак деганда, У Муқаддас Руҳни эмас, ўзингизнинг руҳингизни назарда тутаётган эди. Сиз Худо суратида яратилиб, танада яшаётган руҳсиз ва Худо руҳингизни У билан мулоқотда бўлиш учун яратган. Улуғлаш сизнинг руҳингизнинг Худо Руҳига жавобидир. Исо “Худони бутун қалбингиз ва жонингиз билан севинг” деганида У улуғлаш ҳақиқий ва чин юракдан бўлиши кераклигини назарда тутади. Бу фақатгина тўғри сўзлар ишлатилишидан иборат эмас; сиз нима айтаётганингизни маъносини билдираётган бўлишингиз керак. Қалбсиз улуғлаш умуман улуғлаш ҳисобланмайди! Бу қадрсиз бўлиб, Худони ҳақорат қилишдир.
Худони улуғлаётганимизда У бизнинг сўзларимиздан кўра қалбимиздаги муносабатимизни текшириб кўради. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Кишилар ташқи қиёфани қадрлайдилар, аммо Худованд ички қиёфага қарайди.” (1 Шоҳлар 16:7)
Улуғлаш Худони мамнун қилар экан, бу сизнинг ҳиссиётларингизни қамраб олади. Худо сизга ҳиссиётларни унга теран ҳис туйғулар билан тоат ибодат қилишингиз учун берган, лекин бу ҳиссиётлар сохта эмас, балки ҳақиқий бўлиши керак. Худо иккиюзламачиликдан нафратланади. У улуғлашда ўзини кўрсатиш ёки пеш қилишни ҳоҳламайди. У сизнинг самимий ва ҳақиқий севгингизни ҳоҳлайди. Биз Худога номукаммал тоат ибодат қилишимиз мумкин, аммо Уни носамимий улуғлай олмаймиз. Албатта самимийликни ўзи етарли эмас; сиз самимий бўла туриб нотўғри бўлишингиз мумкин. Шунинг учун ҳам ҳақиқат, ҳам руҳ талаб қилинади. Улуғлаш ҳам тартибли ҳам ҳақиқий бўлиши шарт. Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.