MP3

Худо ким? Деган саволни ҳар биримиз қачонлардир ёки бўлмаса тез-тез ўзимизга берган бўлишимиз мумкин. Худонинг кимлигини билиш учун унинг ҳамма сифатлари ҳақида билиш лозим бўлади. биз эса қуйида ва кейинги Худони билиш мавзусидаги суҳбатларимизда Бирма-бир Худонинг сифатлари ҳақида сўз юритамиз. Худонинг ҳамма нарсадан бохабарлигини биласизми? Бу унинг кўплаб сифатларидан бири. Худо ҳамма нарсани билади, дейиш – бу Худонинг мукаммал билим эгаси эканлигини айтиш демакдир. Шунинг учун ҳам Худо учун бирор нарсани ўрганишнинг ҳожати йўқ. Бундан ташқари бу Худо ҳеч қачон ўрганмаган ва Унга ўргатишнинг ҳам кераги йўқ деганидир. Муқаддас Ёзувлар Худонинг ҳеч қачон хеч кимдан билим олмаганини бизга ўргатади. “Ким Худога нима қилишни ўргатар экан? Ким Унга маслаҳат бера олади? Худо кимдан донолик сўрабди? Ким Уни адолатга ўргата олади?”, деб ёзган Ишаё пайғамбар. Худонинг кимлигини билиш учун Муқаддас Ёзувларни ўқиш ва руҳан Худо билан яқин бўлиш лозим. Худога ҳамма нарса аёнлиги ҳақида нафақат Муқаддас Ёзувлар таълим беради, балки бу тўғрисида Худо ҳақида гапириладиган бошқа ҳамма нарсадан ҳам билиб олса бўлади. Худо Ўзини Ўзи мукаммал билади ва У барча нарсанинг манбаи ҳамда яратувчисидир. Бундан келиб чиқадики, Худо билиш керак бўлган ҳамма нарсани билади. У бу нарсани бошланишиданоқ ўзининг комил билими тўла тўкислиги билан билади. Худонинг бу комил билими коинотнинг қаеридадир бор бўлган ёки ўтмишнинг исталган вақтида мавжуд бўлган, ёҳуд юз йилликлар, балки минг йилликлар ўтгач юзага келиши мумкин бўлган ҳамма нарса ҳақида билади. Худо бутун борлиқ ҳақида ва ҳамма ишлар ҳақида, ҳамма ақл идроклар ҳақида алоҳида алоҳида, ҳамма ижод ҳақида, ҳамма муносабатлар ҳақида алоҳида алоҳида, ўй фикрлар, сабаблар, сир синоатлар, ҳар бир шахс ҳақида яхшилик ва ёмонлик ҳақида бир лаҳзадаёқ ва ҳеч бир қийинчиликсиз билиб олади. Чунки Худонинг ҳамма нарсалар ҳақидаги билими мукаммалдир. У ниманидир яхшироқ, ниманидир ёмонроқ билмайди. Худо ҳеч қачон ўзи учун бирор нарсани кашф қилмайди. У ҳеч қачон ҳайратга тушмайди, таажубланмайди. Худо Ўз-Ўзида ва Ўз Ўзича бордир. Шунингдек у ҳеч бир яратилган мавжудот била олмайдиган Ўзи ҳақидаги мукаммал билимга эгадир. Муқаддас Китобда шундай ёзилган: «Худонинг ўйларини Худонинг Руҳидан бошқа ҳеч ким тушуна олмайди.” Фақат чексиз Зотгина Чексиз Зот ҳақида билиши мумкин. Худонинг ҳар қандай соҳта баҳонанинг ишончли эмаслигини билиб туриши ва гуноҳли ҳатти ҳаракатнинг асл сабабини билгани учун ҳам, бундай ҳатти ҳаракатнинг асоссиз оқланишини қабул қилмаслиги тўғрисида ўйлаган бир пайтда марҳаматга эга бўла олмаган ҳар қандай юракни титроқ босади. Забур китобида:“Сен гуноҳларимизни қаршингга келтирдинг, сирли ишларимизни юзинг нурига чиқариб қўйдинг.”. Ёки бўлмаса: “Сенинг Руҳингдан қаерга ҳам кетар эдим? Сенинг ҳузурингдан қаерга қочиб бораман? ” деб ёзилган. Худодан қочиб бўлмас экан, солиҳ ҳаёт кечиришга ҳаракат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top