3:09

Худо оиласининг афзалликлари

MP3

Салом азизлар. Сиз Худо оиласида туғилганингизда сизга оилага боғлиқ бўлган ажойиб туғилиш совғалари берилган: оила номи, оила ўхшашлиги, оила имтиёзлари, оилага яқинлашиш ва оила мероси. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ўғил бўлганинг учун, Худо Исо Масиҳ шарофати билан сени ворис деб ҳам қабул қилган.”(Галат. 4:7)

Янги Аҳд бизга бой меросимизга катта урғу беради. У шундай дейди, “Эгамизнинг Ўзи сизларнинг ҳар қандай эҳтиёжингизни Исо Масиҳ орқали, Ўзининг улуғвор бойлиги билан қондиради.”(Филиппиликларга 4:7). Худо фарзандлари сифатида бизга оила бахти берилган. Ерда бизга “марҳаматлар… иноят… меҳрибонлик… сабр тоқат… улуғворлик… донолик… куч қудрат… ва раҳм шафқат…” берилган. Лекин абадиятда биз булардан буюк нарсаларга ворислик қиламиз.

Павлус шундай деган, “Унинг Ўзи сизларнинг кўнгил кўзларингизни ёруғ қилсин, токи У сизларни нақадар улуғ бир умидга чорлаганини билиб олинглар, Ўз азизларини қанчалик бой ва улуғвор бир меросга сазовор қилганини қадрланглар.” (Эфесликларга 1:18). Ушбу мерос нималарни ўз ичига олади? Биринчидан, биз Худо билан абадий бирга бўламиз. Иккинчидан, биз бутунлай Исога ўхшаймиз. Учинчидан, биз бутун оғриқ, ўлим ва қийноқлардан халос бўламиз. Тўртинчидан, биз хизмат қилиш учун янги ва бошқадан тайинланган лавозимларга эга бўламиз.

Бешинчидан, биз Исонинг улуғворлигида бўлишамиз. Қандай ажойиб мерос! Сиз тасаввур қилганингиздан кўра анча бойроқсиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Самода сақланаётган беғубор, чиримас, сўлмас бир мерос сизларни кутмоқда.”(1 Бутрус 1:4). Бунинг маъноси, сизнинг абадий меросингиз қимматбаҳо, соф, абадий ва ҳимоялангандир. Ҳеч ким буни сиздан тортиб ололмайди; бу уруш, иқтисодий тақчиллик ёки табиий офат туфайли бузилиб кетмайди. Нафақага чиқиш учун эмас, ушбу абадий мерос учун сиз яшашингиз ва ишлашингиз керак. Павлус шундай дейди, “Қиладиган ҳар бир ишни инсонлар учун эмас, Раббингиз учун қилаётгандай, чин қалбдан бажаринглар.

Худодан абадий мукофот олишингизни ўйлаб, Эгангиз Масиҳга хизмат қилинглар.” (Колосаликларга 3:23-24) Нафақага чиқиш қисқа ўйланган мақсаддир. Сиз абадият нурида яшашингиз керак. Соғлом оилаларда оила ғурури бўлади; оиланинг аъзолари ушбу оиладан эканликларидан ор қилмайдилар. Ачинарлиси, мен кўпгина ишонувчиларни учратганманки, улар ҳеч қачон Исо буюрганидек ўзларини руҳий оилалари билан чўмдирилиш орқали оммавий белгиланмаганлар.

Чўмдирилиш кечга қолдириладиган ёки кутиб туриш мумкин бўлган урф одат эмас. Бу сизнинг Худо оиласига киришингизни белгилаб беради. Бу оммавий равишда дунёга, “Мен Худо оиласига кирганимдан ҳеч ор қилмайман” дейди. Сиз чўмдирилганмисиз? Исо ушбу ажойиб амрни бутун оиласи учун айтди, “Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдириб, имонга киритинглар.”(Матто 28:19)

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top