3:42

Эй севикли биродарларим, алдангманглар!

MP3

Салом азизлар. Шайтонни ҳар доим олдиндан тахмин қилиш мумкин. У яратилишдан буён айнан бир ҳил стратегия ва ёлғонларни ишлатиб келади. Ҳар бир васваса бир хил намунадан келиб чиқади. Шунинг учун Павлус шундай деган, “Зинҳор шайтоннинг панд беришига йўл қўймайлик, унинг фитналаридан хабарсиз эмасмиз-ку.” (2 Кор. 2:11) Муқаддас Каломдан Шайтон Одам Ато, Момо Ҳаво ва Исода ишлатган васвасанинг тўрт босқичли жараёндан иборат эканлигини ўрганишимиз мумкин. Биринчи босқич, Шайтон сизнинг ичингиздаги ҳоҳишни аниқлайди. Бу бошқалардан қасос олиш ва кишиларни бошқариш учун пайдо бўладиган гуноҳкор ҳоҳиш бўлиши ёки севиш ва ҳузур ҳаловатга эга бўлишдан келадиган табиий ҳоҳиш бўлиши мумкин.

Васваса қачонки Шайтон сизни ўша ҳоҳишга берилишингизни кутганида ёки табиий ҳоҳишингизни нотўғри йўл билан қондиришга ҳаракат қилишингизни кутганида юзага келади. Қисқа йўллардан доимо сақланинг. Улар доимо васвасалардир. Шайтон “Сен бунга лойиқсан! Сен буни ҳозир қилишинг керак! Бу ажойиб… енгиллик беради… ўзингни яхши ҳис қиласан!” деб пичирлайди. Биз кўпинча васваса бизнинг атрофимизда юради деб ўйлаймиз, аммо Худо буни бизнинг ичимиздан келиб чиқишини айтади. Агар сизда ички ҳоҳиш бўлмаса, васваса сизни ўзига жалб қилолмайди. Васваса вазиятларда эмас, доимо онгингизда юз беради. Исо шундай деган, “Чунки ичдан, яъни инсон қалбидан ёмон фикрлар, фаҳшу зино, қотиллик, ўғрилик, тамагирлик, бадниятлик, маккорлик, нафсга берилганлик, ғайрилик, куфр, манманлик ва нодонлик чиқади. Ана шу ёмонликларнинг ҳаммаси инсоннинг ичидан чиқиб, уни ҳаром қилади.”(Марк 7:22-23)

Ёқуб бизга айтганки, “Орангизда жанжал ва тўқнашувлар қаердан келиб чиқади? Танангизнинг узвларида ўзаро жанг қилаётган нафсу эҳтиросларингиздан эмасми?” (Ёқуб 4:1) Иккинчи қадам, бу шубҳадир. Худо гуноҳ ҳақида айтганларини шайтон васваса қилади: Бу ҳақиқатан ҳам нотўғрими? Худо ҳақиқатан ҳам буни қилма дедими? Худо буни бошқа киши учун ёки бошқа вақт учун айтгандир? Худо мени хурсанд бўлишимни ҳоҳламайдими? Инжил шундай огоҳлантиради: “Эй биродарлар, ҳеч бирингизда барҳаёт Худодан қайтган ёмон, имонсиз бир юрак бўлмаслигига диққат этинглар.” (Ибронийларга 3:12) Учинчи босқич алданишдир. Шайтон ҳақиқатни айтолмайди ва шунинг учун ҳам “ёлғонларнинг Отаси” деб аталган. У сизга айтадиган ҳар қандай нарса ёлғон ёки ярим ёлғон ҳисобланади. Худо Каломида айтган ҳар қандай нарсани Шайтон ёлғонга ўгириш учун ишлатади. Шайтон айтади, “Сен ўлмайсан. Сен Худога ўхшаш донороқ бўласан. Сен бундан ўта оласан. Ҳеч ким пайқамайди. Бу сенинг муаммоинги ҳал қилади. Бундай ташқари, бошқалар ҳам буни қиляпти. Бу фақатгина кичкинагина гуноҳ.” Аммо кичкина гуноҳ кичгинагина ҳомиладор бўлишдир: Кейинчалик бу ўзини кўрсатади. Тўртинчи қадам бўйсунмасликдир. Сиз охири хаёлингизда ўйнаётган ўйинчоққа берилиб кетасиз. Фикр сифатида бошланган нарса ҳаракатга айланиб кетади. Сиз ҳаёлингизни тортган ҳар қандай нарсага берилиб кетасиз. Сиз Шайтоннинг ҳийлаларига берилиб кетасиз ва Ёқуб огоҳлантирган қопқонга тушиб қоласиз: “Лекин ҳар ким ўзининг эҳтиросларига берилиб, алданиб васвасага дучор бўлади. Кейин эҳтирос ҳомиладор бўлиб гуноҳни туғади, гуноҳ эса етилиб, ўлимга сабаб бўлади. Эй севикли биродарларим, алдангманглар!” (Ёқуб 1:14-16)

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top