3:17

Худо ва Чўмдирилиш

MP3

Салом азизлар. Чўмдирилиш кечга қолдириладиган ёки кутиб туриш мумкин бўлган урф одат эмас. Бу сизнинг Худо оиласига киришингизни белгилаб беради. Бу оммавий равишда дунёга, “Мен Худо оиласига кирганимдан ҳеч ор қилмайман” дейди. Сиз чўмдирилганмисиз? Исо ушбу ажойиб амрни бутун оиласи учун айтди, “Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдириб, имонга киритинглар.”(Матто 28:19)

Бир неча йиллар давомида мен нима учун Исо Буюк Топшириқни айтганида, чўмдирилишга худди хушхабарлаш ва янгилиниш каби урғу берганига ҳайрон бўлиб юрардим. Нима чўмдирилиш шунчалик муҳимми? Кейинчалик мен бу Худонинг бизнинг ҳаётимиздаги иккинчи режаси эканлигини тушундим, яъни: Худонинг абадий оиласи билан бирга бўлиш. Чўмдирилиш чуқур маънога эга. Чўмдирилишингиз имонингизни тасдиқлайди, Масиҳнинг ўлими ва тирилишини бўлишади, олдинги ҳаётингиз учун ўлишингизнинг тимсолини билдиради ва Масиҳдаги янги ҳаётингизни эълон қилади. Бу Худонинг оиласига киришингизнинг қутлови ҳамдир.

Чўмдирилишингиз руҳий ҳақиқатнинг моддий тасвиридир. Бу Худо сизни оиласига олиб кирганида нима содир бўлганини ифодалайди: “Биз ким бўлишимиздан қатъий назар – яҳудийми, юнонми, қулми, эркинми – ҳаммамиз бир бадан бўлиш учун ўша битта Руҳга чўмганмиз ва ҳаммамиз ўша битта Руҳдан ичганмиз.” (1 Коринфликларга 12:13)

Чўмдирилиш сизни Худо оиласига олиб кирмайди; фақатгина Исога бўлган имонингиз буни бажаради. Чўмдирилиш сиз Худонинг оиласида эканингизни кўрсатади. Ҳудди никоҳ узугига ўхшаш, чўмдирилиш ҳам қалбингиздаги бағишланишни эслатиб турувчи кўринишдир. Бу таклиф қилиш ҳаракати бўлиб, руҳий етук бўлганингизгача кутиб турувчи нарса эмас. Ягона каломий ҳолат бу сизнинг ишонишингиздир.

Янги Аҳдда инсонлар ишонган пайтларида чўмдирилганлар. Эллигинчи кунда, 3000 киши Исога ишонган кунларида чўмдирилганлар. Бошқа жойларда, Эфиопиялик бошлиқ ишонган вақтининг ва жойининг ўзида чўмдирилган, Павлус ва Сила Филиппилик қоровул ва унинг оиласини ярим тунда чўмдирган. Агар сиз Исога ишонган вақтингизда чўмдирилган бўлмасангиз, Исо буюрганидек иложи борича тезроқ чўмдирилинг.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Чунки ҳам муқаддаслик бахш этувчи Исо, ҳам муқаддаслик қабул қилувчи имонлилар ҳаммаси битта Отадандир. Бу сабабдан Исо уларни биродарларим деб чақиришдан ор қилмайди.” (Ибронийларга 2:11) Ушбу ҳақиқат чуқур илдиз отсин. Сиз Худо оиласининг аъзосисиз ва Исо сизни муқаддас қилгани учун Худо сиздан фахрланади. Исонинг ушбу гаплари мукаммал эди: “Сўнг қўли билан шогирдларини кўрсатиб: — Мана, Менинг онам ва укаларим! – деди. –Кимда-ким осмондаги Отамнинг иродасини бажо келтирса, у Менинг укам, синглим ва онам бўлади.”(Матто 12:13) Худо оиласига киришингиз сиз эга бўлишингиз мумкин бўлган энг катта имтиёздир. Бошқа ҳеч нарса унга тенглашолмайди. Қачонки ўзингизни кераксиз, севилмайдиган, ёки ҳимоясиз ҳис қилсангиз, кимга тегишли эканингизни ёдга олинг.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top