2:57

Севги учун энг яхши вақт қачон?

MP3

Салом азизлар. Севгининг моҳияти биз нима ўйлашимиз, ёки нима бажаришимиз ёки бошқалар учун нима таъминлашимиз эмас, биз ўзимизни қанчалик бағишлашимиздир. Эркаклар, айниқса, буни тушунмайдилар. Кўпчилик менга шундай дейди, “Мен болаларим ва рафиқамни тушунмайман. Мен улар ҳоҳлаган барча нарсани муҳаё қиламан. Бундан бошқа нима ҳоҳлашади?” Улар сени ҳоҳлашади! Сенинг кўзларинг, қулоқларинг, вақтинг, эътиборинг, ҳузуринг, диққатинг – вақтингни. Ҳеч нарса бунинг ўрнини босолмайди.

Севгининг энг ҳоҳлаган нарсаси бу марварид ёки гуллар ёки шоколад эмас. Бу диққат эътибордир. Севги бошқа кишига шунчалик эътибор берадики, сиз ўзингизни ўша вақтда унутасиз. Эътибор шундай дейди, “Мен сенга энг қадрли бўлган мулким — вақтимни бермоқчиман.” Қачонки вақт ажратсангиз, сиз қурбонлик қилаётган бўласиз ва қурбонлик севгининг моҳиятидир. Исо буни шундай атаган: “Масиҳ сизларни жуда севгани учун, сизлар учун Ўзини фидо қилди ва шу йўсин Худога маъқул келадиган, хуш ҳидли қурбонлик келтирди. Сизлар ҳам худди шундай муҳаббат билан яшанглар.”(Эфесликларга 5:2)

Сиз севмасдан бера оласиз, аммо сиз бермасдан сева олмайсиз. “Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди.” (Юҳанно 3:16) Севги бошқа киши учун қулайлик, мақсад, хавфсизлик, пул, энергия ёки вақтдан воз кечишни билдиради.

СЕВИШ УЧУН ЭНГ ЯХШИ ВАҚТ — ҲОЗИР. Баъзида кейинга қўйиш кераксиз вазифага нисбатан ҳаққоний муносабатдир. Севги муҳим бўлганлиги учун ҳам, бу энг юқори вазифадир. Муқаддас Калом бунга такрор такрор урғу беради. Унда шундай дейилади, “Фурсатимиз бор экан, ҳаммага, айниқса, ўзимизнинг аҳли мўминга яхшилик қилаверайлик.” (Галатияликларга 6:10)

“Фурсатни ғанимат билинглар, чунки биз яшаётган кунлар – ёмон кунлар.” (Эфесликларга 5:16) “Яхшилик қилиш қўлингдан келса,

муҳтожлардан ёрдамингни аяма.” (Сулаймон Ҳикматлари 3:27) Нима учун ҳозир севги намойиш қилиш учун энг яхши вақтдир? Чунки сиз яна қанча имкониятингиз борлигини билмайсиз. Вазиятлар ўзгаради. Инсонлар ўлади. Болалар ўсади. Сизга эртага бўлган кафолат йўқ. Агар сиз севги намойиш қилмоқчи бўлсангиз, уни ҳозир амалга оширганингиз маъқул.

Бир кун Худо олдида туришингизни билганингиздан кейин, ушбу саволлар ҳақида ўйлаб кўришингиз керак: Сизга ишлар ёки нарсалар одамлар устун турганини қандай тушунтирасиз? Сиз ким билан кўпроқ вақт сарфлашингиз керак? Буни амалга оширишингиз учун жадвалингиздан нимани юлиб олишингиз мумкин? Бунинг учун қандай қурбонликлар келтиришингиз керак? Бу ҳаётнинг энг яхши ишлатилиши севишдир. Севгининг энг яхши ифодаси вақтдир. Севиш учун энг яхши вақт ҳозирдир.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top