3:05

Сиз кимга тегишлисиз?

MP3

Салом азизлар. Сиз фақат ишониш учун эмас, балки тегишли бўлиш учун ҳам чақирилгансиз. Ҳаттоки Адан боғидек мукаммал ва гуноҳ йўқ бўлган жойда ҳам Худо шундай деган, “Яна Худованди Карим: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, энди унга муносиб мададкор яратаман””. (Ибтидо 2:18) Биз жамоатда яшаш учун, биргаликда бўлиш учун яратилганмиз ва оила учун шакллантирилган ва ҳеч биримиз ёлғиз ўзимиз Худонинг мақсадини бажаролмаймиз.

Муқаддас Калом ҳеч қачон бошқа имонлилардан ажралган ҳамда бирга бўлишни билмайдиган ёлғиз авлиёлар ёки руҳий якка ёлғизлар ҳақида ҳеч нарса билмайди. Муқаддас Калом бизлар биргаликда бўлишимизни, бирга боғланганлигимизни, биргаликда қурилганлигимизни, биргаликда аъзолар эканимизни, биргаликда меросхўр эканимизни, бирга мос бўлишимизни ва биргаликда ушлаб турилишимиз ва бир биримизни тўлдириб туришимизни айтади. Сиз энди бир ўзингиз эмассиз.

Сизнинг Масиҳга бўлган муносабатингиз шахсий бўлгани учун Худо уни алоҳида бўлишини ҳоҳламайди. Худонинг оиласида сиз бошқа имонлиларга боғлангансиз ва биз абадий бир биримизга боғланганмиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шунга ўхшаб, биз кўп киши бўлсак ҳам, Масиҳ вужудида бирлашганмиз ва бир баданни ташкил этамиз, ҳар биримиз алоҳида-алоҳида бўлиб, бир-биримиз учун узвдирмиз”. (Римликларга 12:5)

Масиҳни ортидан эргашиш фақат ишонишни эмас, балки тегишли бўлишни ҳам билдиради. Биз Унинг Танасининг, яъни жамоатининг аъзоларимиз. Аъзолик сўзининг келиб чиқиши Масиҳий тарихга боғлиқ, аммо дунё уни бошланғич маъносидан айирди.

Магазинлар “аъзолар”га имтиёз таклиф қилади, ва реклама қилувчилар хат ёзиш учун аъзоларнинг номлари рўйхатини беришади. Жамоатда эса, аъзолар деганда шунчаки исми рўйхатга киритилиб, ҳеч қандай нарса талаб қилинмайдиган ва кутилмайдиган кишилар назарда тутилади. Павлус учун эса, жамоатнинг “аъзоси” бўлиш тананинг қисми бўлиб, Масиҳ Танасининг ажратиб бўлмайдиган ва бир-бирига боғланган аъзоларидир. Биз аъзоликнинг каломий маъносини тузатишимиз ва унда машқ қилишимиз керак. Жамоат бино эмас, балки танадир; ташкилот эмас, организмдир.

Тана аъзоларингиз ўзларининг вазифаларини бажаришлари учун бир-бирларига боғланган бўлишлари керак. Бу Масиҳнинг Танаси аъзоси бўлган сиз учун ҳам тўғри келади. Сиз аниқ бир вазифа учун яратилгансиз, лекин агар сиз жонли ва маҳаллий жамоатга бормаётган бўлсангиз ҳаётингиздаги иккинчи мақсадни унутаётган бўласиз. Сиз ҳаётингиздаги ролингизни бошқа кишилар билан муносабатда бўлиш орқали топасиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Баданимиз бир бўлса-да, узвлар кўп, узвларнинг вазифаси эса бир хил эмас. Шунга ўхшаб, биз кўп киши бўлсак ҳам, Масиҳ вужудида бирлашганмиз ва бир баданни ташкил этамиз, ҳар биримиз алоҳида-алоҳида бўлиб, бир-биримиз учун узвдирмиз.” (Римликларга 12:4-5)

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top