MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар. Азизлар, иложи борича ваъздан аввал ибодатингизни кўпгина сабабларга кўра қисқартиринг. Биринчидан, сиз ўзингизни ва жамоатга келганларни толиқтирасиз; иккинчидан, жуда узун ваъз тингловчиларни уни тинглаш хурсандчилигидан маҳрум қилади.

Ибодат сўзларининг қуруқ, оғир, узундан-узоқ оқими худди уларнинг қулоғини ёпиб қўйгани каби тингловчиларнинг диққатини ўтмаслаштиради. Ҳақиқатда эса, бизни тўғри қалбларга олиб борадиган бу дарвозаларни, тингловчиларнинг қулоғини тупроқ ёки тошлар билан тўлдириш керак эмас.

Бу дарвозалар уларга муқаддас Каломни киритиш учун бутунлай эркин бўлиши керак. Узун ибодатлар асосан Худога умуман керак бўлмаган ёки оддий ваъз даражасига тушадиган такрорлашлар ёки фойдасиз тушунтиришлардан иборатдир.

Ибодатда бутун Забурни такрорлашнинг умуман кераги йўқ. Унда ўзининг ва бегонанинг бошдан кечирганларини баён қилиш ҳам шарт эмас. “Сенинг қулинг қадимдан шундай деган”, ўзгармас ибораси билан Довуддан бошлаб, Дониёр ва Нуҳ, Бутрус ва Павлус ва ҳакозоларгача бўлган бир қатор кўчирмалар келтириш зарурати ҳам йўқ.

Худога ибодатда яқинлашиш зарур, лекин ҳеч ким сиздан ҳамма тингловчилар “омин” дейишингизни сабрсизлик билан кутишни бошлаши учун ибодатни бундай чўзишингизни талаб қилмайди.

Тўғриси бу ерда мен кичик бир маслаҳат бериш учун ўзимни тийиб тура олмаяпман: гўё сиз тугатишни хоҳлаб ва бирдан қайтадан бошлаб яна роса беш минут ибодат қилманг. Агар тингловчиларингиз сизнинг ибодатни тугатаётганлигингизни кўрсалар, улар яна тегишли эътиборни бирдан тўплай олмайдилар.

Мен тингловчиларига ўз ибодатларини аллақачон тугатаётгандек қилиб кўрсатадиган ва сўнг қайтадан икки ёки уч марта уни бошлайдиган бундай ваъзхонларни кўп бора учратганман.

Бу жуда бемаънилик ва иштирок этаётганларга ёмон таъсир қилади. Яна бошқа қоида: ҳаддан ташқари “образли” ифодалардан сақланинг. Биродарларим, сизга бу хунук иборалар умуман керак бўлмайди; уларни қўйинг, уларнинг вақти ўтди. Мен ибодат соҳасидаги бу шиширилган ибораларга қарши қандай етарлича жиддий қуролланишни тўғриси билмайман.

Уларнинг баъзилари оддий уйдирмалардир, бошқалари сохта китоблардан олинган; ниҳоят шундайлари ҳам борки, улар Муқаддас Каломдан олинган, лекин халқ қўллашида умуман бузилган. Шунинг билан азиз биродарлар. бугунгит мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top