Ассалому алайкум азиз биродарлар, Муқаддас Китобнинг кўпгина китоблари шеърий тўпламларни ўз ичига олади. Муқаддас Китобнинг бешта китоби шеърий мазмунга эга.
Аюб китоби солиҳ инсоннинг жафолари ҳақида драматик достон, пировардида имони ғалаба қилгани ва мукофотга эришгани ҳақидадир. Бу китобни – Муқаддас Китобнинг энг кўҳна китоби дейишади.
Забур санолар китоби эса Худони улуғлаш ва ибодатлар китобидир. Санолар асл нусхасида шеърий шаклда ёзилган эди. Бу китоблар бир китобга йиғилган бўлиб, Исроил халқи Худога хизмат пайтида улардан фойдаланган.
Саноларнинг аксариятини шоҳ Довуд тузган, лекин бошқа муаллифлар ҳам бўлган. Довуднинг ўғли Сулаймон ва Исроилнинг учинчи шоҳи ерда яшаган инсонларнинг орасида энг доноси бўлган.
У ҳикматларни йиғиб ёзган, улар орқали ёш кишиларга насиҳат қилиб, қандай тўғри ва муваффақиятли яшашни ўргатиш учун. Ушбу китобни яна донолик китоби дейишади. Воиз китоби эса Худосиз ҳаёт қандай мақсадсиз ва пучлигининг гувоҳидир.
Айшу-ишратлар, бойлик, олий маълумот ва куч инсон қалбига тўлиқ қониқишни келтира олмайди. Инсон абадий мақсадлар учун, Худога хизмат қилиш учун яратилган. Сулаймоннинг Қўшиқлар Қўшиғи опера каби.
Бу куёв ва келин орасидаги муҳаббат ҳақидаги драматик ашулалар, аммо бу муҳаббатга Худони Унинг халқига, қутқарилган қалбга, муҳаббатининг рамзий мазмуни киритилган.
Яҳудий шеърияти оддий шеъриятдан кўп томонлари, ўзининг таркиби ва услуби билан ажралиб туради. Шундай бўлса ҳам у бизга инсон ҳиссиётларининг гўзаллиги ҳақида, қачон инсон қалби ўзининг Яратувчисини севганида, кўрсатиб беради.
Бу шеърий китобларда биз Худонинг Ўз халқига муҳаббатини ва шу муҳаббатни қабул қилганларни жавобан муҳаббатини кўришимиз мумкин. Худо Ўзининг халқи билан гаплашишни хоҳлаганида, У бунинг учун одатда оддий инсонларни танлаган, улар бизга пайғамбарлар деб танилган.
Ўша пайғамбарлар халққа Худонинг иродасини оғзаки ёки ёзма айтиб беришган. Бу тасниф ёки гуруҳ китоблари катта пайғамбарлар дейилади, чунки, улар ҳажми жиҳатидан бошқалардан анча йирик, майдаларини кичик пайғамбарлар дейишади. Бундан ташқари, бу пайғамбарлар халққа катта таъсир кўрсата олишган.
Шунинг билан азиз дўстлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамизнинг манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.