2:55

Талқин 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, Янги Аҳд бизга очиб берган нарса шуки, Иброҳимга уруғ ҳақида берилган барча ваъдалар Исо Масиҳда кўрсатилади. Жамоат ҳам антитип бўлиб ҳисобланади, лекин фақат у Масиҳда бўлгани учундир.

Бундан келиб чиқадики, типология, Худо инсоният тарихининг маълум бир қисмидан фойдаланиб, Ўзи ва инсоният учун мақсадини очиб беради. Лекин бу жараён бўлиб, тарихий типлар нотўлиқ ваҳий бўлиб ҳисобланади ва улар ҳақиқий маънога эга бўлиш учун ўз антитурларига боғлиқ.

Типология сўзма-сўз талқин тамойилини рад этади. Тарихнинг маъноси ўз-ўзидан маълум эмас; унинг маъносини тушуниш учун ваҳий зарурдир. Шу билан бирга у аллегорик талқин тамойилини ҳам рад этади.

Тарих маъносиз эмас; ваҳий орқали Худо тарихни бошқаради ва талқин қилади. Типологик талқин бутун тарих Худо тарихи, деб таъкидлайди. Худо мана шу тарихнинг маълум қисмини ва каломини Ўзини инсониятга очиб бериш учун ишлатган.

Янги Аҳд типологик тамойилдан фойдаланишини Масиҳ Эски Аҳд ваъдаларини бажо келтирганида кўриш мумкин. Масиҳ ваъдаларни ўзгача шаклда бажо келтирди. Эски Аҳддаги барча ваҳийлар Масиҳдаги ҳақиқий воқеликнинг сояси эканлиги ҳам сўзма-сўз талқинни рад этиб, типологияни мустаҳкамлайди.

Азизлар сўзма-сўз талқин ҳақидаги муҳокамамиз, Муқаддас Китоб талқини тарихи билан таниш бўлган баъзиларни чалкаштириб қўйиши мумкин. 16-асрдаги Протестант Реформаторлари ўзларини Ўрта Аср аллегорик талқинини рад этиб, тўғри сўзма-сўз талқинга қайтишганларини таъкидлашган.

Аммо, ўша пайтда улар сўзма-сўз талқин, деб тушунган фикр ҳозирги кундаги одатдаги баҳсларда қўлланадиган сўзма-сўз талқиндан мутлақо фарқ қилади. Ҳозирги баҳсда мен Эски Аҳд ваъдаларини талқин қилиш услубини сўзма-сўз ва сўзма-сўзчилик, деб аташим мумкин.

Бунга мувофиқ, агар Худо Иброҳимга унинг сон-саноқсиз авлодлари Ханон ерига эга бўлади, деган бўлса, унда ваъданинг бажоси худди шундай бўлади. Пайғамбарлар Исроил учун нажот кунини қувғинликдан Фаластинга қайтиб келиши, маъбаднинг қайта қурилиши ва Қуддуснинг қайта тикланиши сифатида тасвирлаган бўлсалар, уларнинг фикрича, бу ваъдаларнинг бажо келиши ҳам худди шундай бўлиши керак.

У ҳолда, Масиҳнинг бу ваъдаларни бажо келтиришдаги ўрни қаерда қолади? Сўзма-сўз талқин қиладиган бўлсак, ваъдаларда Масиҳга бирор-бир жой қолмайди. Хушхабарга асосланиб талқин қилишнинг илдизи Реформацияга бориб тарқалади. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top