2:51

Меҳрибон Худо 02

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиз бағоят хурсандмиз. Азизлар, Худо бироз вақтга гуноҳкорларни кучайишига йўл қўяди.

Довуд нима учун бундайлигини тушунмасада, Худо ҳамма нарсани назорати остида ушлаб туришига ва Худонинг ҳар қандай ҳаракати эзгуликка эканига ишончи комил эди?

Бу ишонч Довудни кучли қувғинда бўлганда ҳам Худога бўйсунишга ундарди. Довуднинг хаёллари ва туйғулари 36 санода акс эттирилган, бу сано атрофдагилар қаршилигига учраган ёки ёмон муносабатига дучор бўлган одамни ҳақиқатдан ҳам руҳлантиради.

Азизлар, агар ёдингизда бўлса Юсуфга ўхшаб, ҳаворий Бутрусга ҳам кўпинча ёмон муносабатда бўлардилар, у ҳам қамоққа олинган эди. Вақтивақти билан у ҳам шубҳа ва қўрқувлар билан курашарди.

Аммо нима бўлишига қарамай, Худога ишонишда давом этарди ва бор кучи билан Унинг иродасини бажаришга интиларди. Бу айниқса Бутрус ва Юҳанно қамоққа олинганларидан кейин, яҳудия ҳокимият эгалари уларга таҳдид қилган пайтларида уларнинг қилган ибодатида жуда яхши кўринади:

“Эй бизнинг Эгамиз, еру осмон, денгиз ва уларнинг ичидаги ҳамма нарсаларни яратган Худо! Ҳақиқатан ҳам, Ҳирод билан Понтий Пилат бу шаҳарда… Сен Ўз қудратинг ва хоҳишинг билан аввалдан белгилаган ишларнинг ҳаммасини бажаришди.

Энди, ё Раббий, уларнинг дўқ-пўписаларига қара, Сенинг сўзингни тўла жасорат билан айтиш қувватини шу қулларингга эҳсон айла”. Кейинроқ, ҳокимиятнинг таҳдидлари қамчилаш орқали амалга ошгандан сўнг, Бутрус ва бошқа ҳаворийлар “Раббимиз Исо номи учун ҳақоратга сазовор бўлдик, деб қувониб,”

Худога ишонишда давом этардилар. Худди шундай, Ҳаворий Павлус ҳам қандай вазият бўлишига қарамай, Худога ишонишда давом этарди. Филиппи шаҳрида уларга туҳмат қилиб, калтаклашиб, қамоққа қамадилар.

Ишониб бўлмайди, аммо шубҳа ёки қайғуга кўмилмасдан, улар тун бўйи “ибодат қилиб, Худони куйлашар эди”. Зилзила, зиндонбон ва унинг оиласи имонга келиши ҳамда шаҳар маъмурлари келиб, улардан кечирим сўраши билан Худо уларга жавоб берди.

Худога бўлган ишонч Павлуснинг ҳаёти мисолида тасдиқланади. Худо изтиробни шу заҳоти енгиллаштирмаган бўлсада, Павлус у билан бўлаётган ҳамма нарсага Худонинг иродаси деб қарарди. Азизлар, шу ерда мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top