3:33

Дўзахми ёки Жаннат?

MP3

Ассалому алайкум. Азалда Худо илк инсонларни яратганида уларни бир мақсадда – Ўзи билан бўлиши учун яратган. Аммо одамзод қандай қилиб Худодан узоқлашганини биласиз. У Худовандга қарши чиқди. Бугунгача инсонлардаги бу одат сақланиб қолган. Менинг бир қўшним бор. Унинг исми Роҳила. У билан жуда яқинмиз. Икки йил олдин унинг эри тўсаттан ўлиб қолди. Бу унинг учун кутилмаган зарба бўлди. Эрининг ўлимидан кейин мен уникига далда бўлиш учун тез-тез бориб турдим. У жуда қаттиқ куйинар ва йиғларди. Баъзан отин ойини чақиртириб, уйида эри учун дуолар ўқиттирарди. Бу дуолар эрини жаннатга тушишига ёрдам беради, деб ишонарди. Аслида ҳам шундайми? Муқаддас Калом бу ҳақида нима дейди? “Бир бой одам бор экан. У қимматбаҳо либослар кийиб юрар, ҳар куни дабдабали ҳаёт кечирар экан.

Бойнинг дарвозаси олдида бутун баданига яра тошган Лазар исмли бир қашшоқ гадой ётар экан. У бой дастурхонидан тўкилган ушоқлар билан қорин тўйдиришни орзу қилар экан. Итлар келиб, унинг яраларини ялаб кетар экан. Бир куни гадой ўлиб қолибди, фаришталар уни Иброҳимнинг ёнига олиб кетибдилар. Кейин бой ҳам ўлиб, дафн қилинибди. Жаҳаннамда азоб чекаётган бой бошини кўтариб, узоқда Иброҳимни ва унинг ёнидаги Лазарни кўрибди. Сўнг шундай деб фарёд қилибди: — Эй Иброҳим ота! Менга раҳм қилиб Лазарни юборинг. У бармоғининг учини сувга ботириб, тилимга томизсин. Бу аланга ичида азоб чекяпман! Иброҳим унга шундай жавоб берибди: — Унутма, ўғлим, сен ҳаётлигингда ҳамма яхши нарсаларингни олиб бўлдинг, Лазар эса фақат ёмонлик кўрди. Энди у бу ерда тасалли топяпти, сен бўлсанг, азоб чекяпсан.

Бундан ташқари, сен билан бизнинг орамизда тубсиз жарлик бор. Бу ердан сен томонга ўтмоқчи бўлганлар ўта олмайдилар ва у ердан биз томонга ҳам ўтмайдилар. Шунда бой айтибди: — Ундай бўлса, эй ота, сиздан ўтиниб сўрайман, Лазарни отамнинг уйига юборинг. Менинг бешта укам бор. Улар ҳам бу азобли жойга келмасликлари учун уларни огоҳлантириб қўйсин. Иброҳим жавоб берибди: — Уларда Мусонинг ва пайғамбарларнинг битиклари бор–ку, ўшаларга қулоқ солишсин. Бой эса: — Йўқ, Иброҳим ота, улар қулоқ солмайдилар. Аммо ўликлардан бири уларнинг олдига борса, ўшанда тавба қиладилар, — дебди. Иброҳим шундай дебди: — Агар Мусо ва бошқа пайғамбарларнинг сўзларига қулоқ солмаган бўлсалар, ўликлардан бири тирилиб борса ҳам ишонмайдилар. Ҳикояда айтилишича, бу ҳаёт вақтинча. Худо билан яшасак ҳам қийинчиликлар бўлиши мумкин.

Касал бўлишимиз мумкин. Камбағал бўлишимиз мумкин. Худованд Мен билан бўлсангиз касал ёки камбағал бўлмайсиз, деб ваъда бермаган. У ўша холатлардан ўтишимизга ёрдам беради. Ҳаётимиз вақтинча эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Бу ҳаётда қандай яшашимиз дўзахга ёки жаннатга тушишимизга сабаб бўлишини ҳаммамиз ҳам англаб етмаймиз. Биз Худонинг Каломига қулоқ солишимиз керак. Бошқалар ҳам Худонинг каломига ишонишларини ҳоҳласак, уларга Худонинг сўзларини кўрсатишимиз ва тушунишларига ёрдам беришимиз муҳим. Худо каломига ишонмаган одам бошқа мўъжизаларга ҳам ишонмайди. Камбағал бўлиб яшаймизми ёки бой, бир кун Худони англаб етганимизда Унга тавба қилишимиз мухим. Агар биз бу ҳаётда Худога қулоқ солсак ва Унга итоат қилсак – абадий ҳаётга эга бўламиз. агар қулоқ солмасак худди охиратдаги бойга ўхшаб қоламиз. Биз ўлганимиз захоти ё жаннатга ё дўзахга борамиз. Дўзахга тушган одам қанчадир ўтиб жаннатга тушиб қолмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top