Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар Янги Аҳд ёзилган вақтга келиб, Қадимги Аҳднинг кўриниши аксарият ўзгарган.
Пайғамбарлар даври ўтиб кетган эди ва одамларнинг аксарияти руҳий саволларга бепарво эди. Яқин Шарқ ва Европа халқлари каби яҳудийлар ҳам римликларнинг ҳукмронлиги остида эди.
Исроил халқи учун жуда оғир давр бўлгани билан ташқи таъсирнинг бир қатор имтиёзлари мавжуд эди. Қудратли рим армияси савдо-сотиқ йўллари хавфсиз бўлиши тўғрисида ғамхўрлик қилди ва юнон маданияти мусиқаси билан, шеърияти ва санъати бутун империяга тарқалишига ижозат берди.
Худо айнан шу даврда Ўзининг Ўғлини дунёга юборгани бежиз эмас албатта. Юнонлар халқаро алоқалар ва инжил тарқалиши учун асосий тилни берган, Рим бўлса Хушхабар тарғиботи учун баъзи бир озодликни таъминлаган.
Янги Аҳд бу Исо Масиҳ ҳаётининг тарихи ва масиҳийликнинг бошланишидир. Янги Аҳд китоблари ҳамма имонлилар учун Худонинг кўрсатмалари ва ваъдаларидан, келажак ҳақида башоратлар ва Исо Масиҳ билан абадий ҳаётга умиддан иборат.
Умид қиламан, бу китобларни барчамиз эътибор билан ўқиймиз ва уларни ўрганиб, мўл марҳамат оламиз. Матто, Марк, Луқо ва Юҳанно Исо Масиҳ ҳаётини «Хушхабар китобларида» ёзишган ва бу китоблар уларнинг номлари билан юритилади.
Баъзида уларни тўртта «Хушхабарчи» дейишади. Ҳар қайси муаллиф аниқ мақсад билан «Хушхабарни» ёзган. Матто бизга Исо Масиҳни Шоҳ каби ёки Нажоткор сифатида тақдим этган.
У Қадимги Аҳднинг Нажоткор ҳақидаги башоратларини келтиради. Матто Исода ушбу башоратлар қандай амалга ошганини кўрсатган. Марк аксарияти Муқаддас Ёзувлардан бехабар римликлар учун ёзган.
Унинг Хушхабари Исо яратган улуғ ишларни қайд этилишига тўла. Бу билан у Исони Худонинг хизматкори сифатида кўрсатмоқда. Луқо Хушхабарини юнон бўлган бир дўсти учун ёзган.
У Масиҳни Инсон сифатида мукаммаллигини кўрсатади ва Уни Инсон Ўғли сифатида тасвирлайди. Юҳанно ўқувчиларга Исо Масиҳни Худонинг Ўғли деб кўрсатади, Унга ишонган абадий ҳаётга эга бўлишига гувоҳлик беради.
Шунинг билан азиз биродарлар бугунги мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.