Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азиз биродарларимиз билан соғ-омон учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, ўн тўққизинчи асрда католик хизматлари секин қайта туғилишни бошлади ва 1850 йилга келиб рим- католик жамоати бошқа халқлар орасида Хушхабар тарғиб қилиш бўйича ишини тўлиқлигича янгилади.
Аёллар хизматининг туғилиши эса 1822 йилда Африкада иш бошлаган Анн-Мари Жавуи кўрсатган намунаси билан ажойиб тарзда тасдиқланди. Унинг ўлимидан сўнг 1851 йили авлиё Юсуфнинг тўққиз юзта сингиллари ҳаворанг кўйлаклар кийиб бутун дунёга тарқатиб юборилди.
Ўн тўққизинчи аср рим-католик жамоатининг хизматини янада кўпроқ тарқатишининг гувоҳи бўлди ва 1960 йилнинг охирига келиб бутун дунё бўйлаб юз минг атрофида руҳоний ва хушхабар ташкилотининг дунёвий хизматчиларини ташкил этди.
Деярли уларнинг ярмиси – католик опа-сингилларлар, ёлғиз аёллар эди. Уларнинг хизматларини кўриб бутун дунё ҳайратда қоларди. Масалан, бутун умрини инсоният учун ва жамоат хизматига бағишлаган Тереза она, Нобел мукофоти билан тақдирланди.
Марказий Европада рим-католик хизматининг ривожланиб бориши ўрта асрнинг бошида Бонифас тарафидан якунланди. Уни “Қора асрларнинг хизматчилари орасидаги энг буюги”, “бутун тарихдаги масиҳийликни тарқатиш бўйича энг ажойиб хушхабарчиларидан бири” ва “ҳар қандай инглизнинг бутун инсон тарихида қолдиришидан кўра, Европанинг тарихига ҳақиқий таъсир кўрсатган инсон” — деб аташади.
Лекин, рим-католик амалдорлари бу вазифани тушунганларидек бажаришга унинг самимий ҳаракатларига қарамасдан, унинг мартабаси Рэймонд Эдманнинг сўзи бўйича, “жамоатни Масиҳдан юқори, Ёзувдан кўра яширинликни хуш кўрадиган инглиз ва қитъа масиҳийликнинг руҳий оҳангини паст акс эттиради”. Бонифас еттинчи асрнинг охирида, Англияда Девонширда туғилди. У ўсмирлик пайтида монастирга кетди, ўттиз ёшларида эса унга руҳонийликка қўл қўйилиб ибодат қилинди.
Албатта унда руҳоний каби ватанига ўрнак кўрсатишига имконият бор эди, лекин уни қитъадаги мажусийларнинг сувга тушиб имон келтирмаганлари ташвишлантирарди. Унинг Голландияга биринчи сафари, сиёсий қаршилик ва тартибсизликлар туфайли муваффақиятсиз тугади.
У уйига қайтди, у ерда қолиш ва монастирни бошқариш қизиқиши билан қайтиб келди; лекин Хушхабар тарғиб қилишга интилиш уни тарк этмади. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.