3:01

Хизматкор бўлмоқчи бўлсангиз

MP3

Салом азизлар. Агар сиз хизматкор бўлмоқчи бўлсангиз, сиз ўзингизни Исо билан белгилашингиз керак. Фақатгина ишончли кишиларгина хизмат қила оладилар. Ишончсиз кишилар фақат бошқаларга қандай кўринишлари билан хавотирланиб юрадилар. Улар ўзларининг камчиликларини яширадилар ва ўзларининг кибрлари ва даволарини қобиқ остида яширадилар. Агар сиз қанчалик ишончсиз бўлсангиз, бошқаларни сизга хизмат қилишларини шунчалик ҳоҳлайсиз ва уларнинг мақтовларига шунчалик муҳтож бўласиз.

Ҳенри Ноумен шундай деган, “Бошқаларга хизматда бўлиш учун уларга ўлишимиз керак; бу ўзимизнинг қадримизни ўлчашни тўхтатиб уларни жуда юқори ўлчашдир ва биз шундай қилиб ҳамдард бўлиш учун озод бўлишдир.” Агар сиз ўзингизни Исо билан белгилайдиган бўлсангиз, сиз бошқаларнинг сиздан кутишларидан озод бўласиз ва уларга энг яхши хизмат қиласиз.

Ҳақиқий хизматкорлар ўзларининг деворинларини мақтовлар ва олқишлар билан тўлдирмайдилар. Улар бирор ном билан чақирилишни ҳоҳлаймайдилар ёки зар чопонга ўранмайдилар. Хизматкорлар мавқе белгиларини кераксиз деб ҳисоблайдилар ва улар ўзларининг муваффақиятларини қадр-қимматлари билан ўлчамайдилар. Павлус шундай деганди, “Ўзи-ўзини мақтаган эмас, балки Раббимиз мақтаган киши мақбулдир.” (2 Кор 10:18) Агар бирор киши мақтаниши ва фахрланиши мумкин бўлса, Исонинг укаси Ёқубчалик лойиқ эмас. У Исо билан бирга катта бўлган. Лекин мактубининг бошида у ўзини “Мен, Худонинг ва Раббимиз Исо Масиҳнинг қули Ёқуб” (Ёқуб 1:1) деб айтган. Исога яқинлашганингиз сари ўзингизни кўтаришни тўхтатаверасиз.

Хизматкорлар хизматни мажбурият эмас, балки имконият деб қабул қиладилар. Улар кишиларга ёрдам беришни, эҳтиёжларни қондиришни ва хизмат қилишни яхши кўрадилар. Улар “Худовандга хурсандчилик ила хизмат қилинг.” (Забур 99:2) деб айтадилар. Нима учун хурсандчилик билан хизмат қиладилар? Чунки улар Раббимизни севадилар, Унинг инояти учун миннатдорлар, хизмат қилиш ҳаётнинг энг яхши ишлатилиш эканлигини биладилар ва Худо улар учун мукофот тайёрлаб қўйганига ишонадилар. Исо шундай ваъда берганди, “Агар ким Менга хизмат қилса, Менинг изимдан юрсин. Мен қаерда бўлсам, хизматчим ҳам у ерда бўлади. Ким Менга хизмат қилса, Отам уни ҳурмат қилади.”(Юҳанно 12:26)

Павлус шундай деган, “У сизларнинг ишингизни, Унинг исмига кўрсатган муҳаббатингизни унутмайди, Ўз азизларига қандай хизмат қилганингизни ва ҳозир ҳам қилаётганингизни ёдда тутади.” (Ибронийларга 6:10) Тасаввур қилинг дунёдаги 10 фоиз масиҳийлар ўзларининг ҳақиқий хизматкорликларига жиддий қарадилар. Қилиниши мумкин бўлган барча яхши ишларни тасаввур қилинг. Сиз ўшандай кишилардан бири бўлмоқчимисиз? Сизнинг ёшингизнинг фарқи йўқ, агар сиз хизматкордек ҳаракат қилсангиз, Худо сизни қўллайди. Алберт Швейтзер шундай деган, “Ҳақиқий хурсанд кишилар қандай хизмат қилиш кераклигини ўрганган кишилардир.”

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top