Ассалому алайкум азиз дўстлар, сизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Патрикнинг хушхабарчи-ваъзхон сифатидаги ақл бовар қилмайдиган муваффақияти икки юзга яқин жамоат ташкил қилиш ва деярли икки юз минг янги имонлиларнинг сувга тушиб имон келтиришларида яққол кўриниб турибди.
Шу билан бирга у ҳар доим ўзининг шахсий камчиликларини тан оларди ва муваффақиятларини эса Худонинг инояти деб тушунтирар эди. Худо бу одамга табиатан етишмаган ҳамма камчиликларини тўлдириб сахийлик билан берди ва у ўзининг “иқрорини” шундай сўзлар билан якунлайди:
“Мен Худодан қўрқадиган ва ишонадиганлардан ўтинаман, мутлақо нодон одам, Ирландияда гуноҳкор Патрик томонидан тузилган, бу ҳужжатларни қабул қилишга ёки ўқишни лозим кўрганларга, токи ҳеч ким ҳеч қачон менинг нодонлигим, менинг қилган кичкина ишимдан бирортаси Худонинг иродаси билан қилинди ёки кўринди деб айта олмасин; лекин ўзингиз мулоҳаза қилинг ва ҳақиқатни текширинг, Худонинг инъоми ҳақиқат эди.
Ўлимимдан олдин мен шуларга иқрор бўламан”. Патрикнинг Ирландиядаги Хушхабар тарқатиши, бошқа хушхабарчиларни ҳам ўрта асрлар даврида битта улкан етуклик натижасига олиб келди.
Бу хушхабарчилик иши асосан Келт жамоатларида ва ғарбий-рим жамоатларида камроқ ўтказиларди. “Ирланд имонлиларида хушхабарчилик фаолиятига завқли интилиш уйғонди, – деб ёзади Эдман, – интилиш ўша кунлар учун оддий ҳол эмас.
Масиҳга севги билан ёниб, тўсқинликлардан ва қийинчиликлардан қўрқмасдан, улар Хушхабарни ваъз қилиб ҳар тарафга кетдилар”. Улар бутун Марказий Европага ва узоқ шимолга Исландиягача, айнан Британияга, биринчи улуғ хушхабарчининг ватани Ирландияга тарқалиб кетган бўлсалар-да, уларнинг биринчи “чет эллик” фаолият даласи бўлди.
Бу жамоат кейинчалик Рим католик жамоатининг тузумига кириб кетган бўлса-да, айнан шу ер кейинги асрлар давомида ўн тўққизинчи асрнинг бош хушхабарчилигига намуна бўлиб хизмат қилади.
Келтлик роҳиб-хушхабарчиларининг гувоҳлиги бўйича “Римдан чиққан бир нарса билан хушхабарчилик ишининг тозароқ шаклини…” ўтказдилар. Одатда улар тўғри келадиган жой танлашарди ва ўша ерда хушхабарчилик қишлоғини ташкил қилишарди. Марказда улар оддий ёғоч ибодатхона қурдилар, ёнига дарслар учун хоналар ва роҳиблар учун ҳужралар қурдилар. Роҳиблар ҳам қурувчилар билан, ҳам ваъзхонлар билан ва муаллимлар билан бирга бўлдилар. Шунинг билан азизлар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.