2:39

Кичик уй жамоатлари 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Худованднинг буюк мўъжизаларидан бири бу инсон танасидир.

Инсон танасининг ўз-ўзини шифолаш ва касаллик ёки бахтсиз ҳодисага дучор бўлганда ўзини тиклаш қобилиятига эга эканлигини барчамиз яхши биламиз. Масиҳнинг танаси, жамоат ҳам худди шундай қобилиятга эга.

Муаммолар келганда у ўзини Муқаддас Руҳ ёрдами билан шифолай олади. Агар ҳар бир аъзо бўлса ва ишлаётган бўлса у жуда фаол ишлайди. Худованд жамоатни ҳамма аъзолари ўз ўрнида бўлган соғлом танага ўхшаш бўлишини истайди.

Келинг азиз биродарлар, Масиҳнинг танаси қандай ишлашини кўриб чиқамиз. Муқаддас Китобда инсон танасини имонлиларнинг Масиҳ билан бирга ишлашини кўрсатиш учун мисол келтиришган.

Инсон танаси агар бошсиз бўлса ҳеч нарса эмас. Бош жуда муҳим. Жамоатнинг боши Исо Масиҳдир. Инсон танасида бош танани бошқаради; бош барча аъзоларни биргаликда бир мақсад учун ҳаракат қилишига сабаб бўлади.

Бош тананинг фаолиятини бошқаради. Агар танага нимадир зарур бўлса, бош буни билади. Масиҳнинг, бошнинг иши ҳам худди шундай, у тананинг ҳар бир аъзосини биргаликда ишлаши учун бошқаради ва бир-бирига ёрдамлашади.

Қайсидир биродар қийинчиликка учраган ва ёрдамга муҳтож бўлиши мумкин. Тананинг боши сифатида Масиҳ бошқа аъзоларга тананинг касал аъзоси учун ибодат қилишлари кераклигини айтади.

Агар ўқитувчи Муқаддас Китобни ўргатиш учун тайёрланаётган бўлса, у ибодат қилади ва Масиҳ унга йўл-йўриқ кўрсатади. Унга ўргатишда ёрдам берадиган фикрлар келади.

Мана бу тананинг боши сифатида Масиҳнинг ишидир. Кўпинча Исо Масиҳ бизга йўл-йўриқлар кўрсатади, бироқ биз Унинг айтганларини бажаришни истамаймиз. Агар шу тарзда давом этаверса, жамоатнинг иши бажарилмай тураверади.

Бир камбағал оилага пул бериш керак деб ўйлаган аёл тўғрисида бир ҳикоя бор. У итоат қилишга қарор қилди, лекин ҳар доим уй ишлари билан банд бўлди. У аёлга уч кундан кейин кимдир пулни берди.

Аёл кўзларига ёш олиб шундай деди: “О, раҳмат, раҳмат. Биз уч кундан буён ҳеч нарсасиз ўтирибмиз, мана Худо бугун ибодатимизга жавоб берди,” — деб жавоб берди. Азизлар, шу ҳақида сизнинг фикрингизни билмоқчи эдик. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Фикрларингизни ушбу манзилга ёзиб юборинг. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top