2:40

Гуноҳнинг бошланиши 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар Муқаддас Китобимиздан Ибтидо китобининг 3 боби 4 ва 5 оятларини ўқиб кўрсак шундай оятларга кўзимиз тушади.

Илон эса хотинга: Йўқ, ўлмайсизлар,- деди. Чунки Худо биладики, сизлар бу мевалардан есаларингиз, кўзларингиз очилиб, сизлар ҳам барча яхши ва ёмон нарсаларни биладиган бўлиб, Худога ўхшаб қоласизлар.

Шайтонга Худодан шубҳа қилдиришни ўзи етарли бўлмади, шунда у очиқчасига, бу ҳақиқат эмас- деб айтди. Шайтон Худони ёлғончи деб атади. Унинг гапига кўра, Худо одамларнинг кўп нарсани билиб қолишидан қўрқиб, яхшилик ва ёмонликни билиш дарахтидан ейишни тақиқлаб қўйган.

Маккор иблис ҳақиқатни ёлғон билан аралаштирди. Ҳақиқатан ҳам, ўша дарахтнинг мевасидан одамларнинг кўзлари очилди, улар яхшилик ва ёмонликни билдилар. Бироқ бунинг натижаси уларнинг Худога ўхшаб қолишини англатмас эди.

Бундан ташқари, шайтон уларга ўлмайсизлар,- деб айтди, бу эса аниқ ёлғон эди. Хотин қарасаки, ўша дарахт кўзга чиройли кўринади, мевалари жуда ейишли экан. Хотин: “Қани, энди мевалар менга донолик ато қилсайди”- деб орзу қилди.

У дарахтнинг мевасидан олиб еди, кейин ёнида турган эрига ҳам берди. Эри ҳам еди. Ибтидо китобининг 3 боби 6 оятида хотин мевани олди. Иккаласи ҳам еди. Азизлар бизга маълумки Худонинг амрларини бузгани учун аёлларни асрлар давомида ҳукм қилиб келишган.

Бироқ шуни эътиборга олиш керакки, Одам Ато Момо Ҳавонинг шайтон билан гаплашган вақтида ўша ерда турган эди. Шунинг учун Момо Ҳаво қанчалар гуноҳ қилган бўлса, Одам Ато ҳам шу даража айбдор.

У Момо Ҳавонинг мевадан ейишига ҳалақит берса ва устигаустак ўзи ҳам емаса бўларди. Лекин уларнинг иккаласи ҳам еди. Худо амри бузилишининг натижаси тезлик билан кўринди:

Ўша заҳоти икковининг ҳам кўзлари очилиб, улар яланғоч эканликларини англаб етдилар, анжир баргларини сонлари атрофига тизиб, ўзларига ёпинчиқ ясадилар.Оқшом пайти шабада эсиб турганда, иккови боғда Парвардигор Эгамизнинг юрганини билди.

Одам ва хотини Парвардигор Эгамизнинг назаридан қочиб, боғдаги дарахтлар орасига яшириндилар. Азизлар шунинг билан бугунги мавзумиз шу ерда уз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамизнинг манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top