Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар кўпгина одамлар шайтоннинг ёлғонларига ишониб вақтинчалик хузур халоватда яшаб ўзларини ақлли- деб ҳисоблайдилар.
Аслида эса улар нодондирлар. Шунинг учун Худо уларни ўз юракларидаги чиркин эҳтирослари оғушида қолдиради. Шу сабабдан улар бир–бирларининг баданлари билан беҳаё ишлар қиладилар.
Улар Худонинг ҳақиқатини ёлғон билан алмаштириб, Яратувчига эмас, балки яратилганга сажда қилиб, хизмат қиладилар. Фақатгина яратувчи Худога то абад ҳамдлар бўлсин! Омин.
Одам Ато билан Момо Ҳавонинг хатосини бемалол гуноҳ деб аташ мумкин. Шайтонга ишонишга қарор қилиб, улар катта хатога йўл қўйдилар, бу хато Худо билан одам ўртасидаги муносабатларда жиддий келишмовчиликнинг бошланишига олиб келди.
Албатта Одам Ато ва Момо Ҳаво дарҳол ўзларининг қандайдир нотўғри иш қилганларини сезган бўлишлари керак. Улар ўзларини руҳан тушкун ҳис қилдилар. Одамлар олдин ўзларига маълум бўлмаган айбдорлик ҳиссини сездилар.
Муқаддас Китобда айтилишича, Одам Ато ва Момо Ҳаво қўрқдилар ва биринчи бор яланғоч эканини билдилар. Ёрдам излаб, атрофга қарадилар, улар яланғоч эканликларини англаб етдилар, анжир баргларини сонлари атрофига тизиб, ўзларига ёпинчиқ ясадилар.
Азизлар, балки Одам Ато ва Момо Ҳаво, агар ташқи кўринишимиз жойида бўлса, Худо бизнинг ичимизда қандай ўзгариш бўлганини сезмайди- деб ўйлаган бўлишса керак.
Улар бўлган воқеани яширишга ва ўзларини ҳеч нима бўлмагандек тутишга харакат қилгандирлар. Шу йўсинда Одамзод биринчи бор чеҳрасидан сир бой бермасликка тиришди.
Анжир баргларининг биттагина камчилиги бор эди: улар керакли натижани келтирмади. Албатта Одамлар ташқи кўринишларини ўзгартириб, ички ҳолатини яхшилай олмадилар.
Айбдорлик ҳисси юракни ёндиришни давом эттирарди. Одамларни Худодан ажратиб турган жарлик ҳеч қаерга кетиб қолмади. Шунинг учун, боғда юрган Худонинг овозини эшитиб, Одам Ато билан Момо Ҳаво Ундан яширинишга харакат қилдилар. Азизлар шу ерда мавзумизга якун ясаб сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.