2:47

Гуноҳнинг бошланиши 04

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан ғойибона бўлсада учрашганимиздан хурсандмиз. Азизлар Одам Ато ва Момо Ҳавони Худодек бўла олишларига ишонтириб, шайтон уларни алдади.

Шайтонни ўзи ҳам айнан мана шунга интилган. Бироқ Худо одамларни улар ўз ғоялари ёки сезгисига таяниб иши қилиши учун яратмади. Одамлар Худонинг сўзига қулоқ солишлари учун яратилгандилар.

Фақатгина Худонинг айтгани муҳим эди, Худо эса шундай деган эди. Яхшилик ва ёмонликни билиш дарахтининг мевасидан емайсан, ундан ейишинг биланоқ, шубҳасиз, ўласан. Ибтидо китоби 2 боб 17 ояти.

Аммо одамлар едилар ва бир зумда ҳаммаси ўзгарди. Худо айтди ва ҳаммаси айтилгандай бўлди. Худонинг сўзи ҳеч қачон ўзгармайди. Оқшом пайти шабада эсиб турганда, иккови боғда айланиб юришарди.

Улар албатта Парвардигор Эгамизнинг айтганларини бузганини билишар эди. Одам ва хотини Парвардигор Эгамизнинг назаридан қочиб, боғдаги дарахтлар орасига яшириндилар.

Кимдир шундай дейиши мумкин: ахир бу жуда майда нарса мевадан биттагина тишладику! Одамларнинг Худо томон йўлида турган бу тўсиқ тоши унчалик катта ҳам эмас! Аслида бу тошни ўзи йўқ.

Одам Ато ва Момо Ҳаво бошқа юзлаб дарахтларнинг меваларидан бемалол еяверса ҳам бўлаверарди. Бироқ катта бўлмаган синов инсон борлиғининг эркин иродага эга бўлган энг чуқур жойига тегарди.

Бир тасаввур қилинг, сизга жуда яхши дўстга айланган одам учради: у сизни кулфат пайти юпатарди, у ҳам сиз қизиққан нарсаларга қизиқарди, сиз учун кўп нарсага тайёр эди, сизни яхши кўришини айтарди.

Шунда бирдан, шунчаки унинг бошқа йўли бўлмаганини билиб қолдингиз: у сизни яхши кўришга “программалаштирилган” эди. Ундан қанчалар кўнглингиз совийди. Эркин иродаси бўлмаслик, унинг ҳамма ҳаракатларини сунний, бемаъно ва аҳамиятсиз қилиб қўяди. Одам танлов олдига қўйилди.

Вазият унчалик ҳам оғир эмасди ва қийинчиликсиз тўғри қарор қабул қилиши мумкин эди. Еяйми ёки емайми? Қулоқ солайми ёки йўқ? Яхши кўрайми ёки йўқ? Инсон борлиғи ана шундай қарорларни қабул қилиш имкониятининг борлигидан иборат. Одам Ато ва Момо Ҳаво робот эмасдилар, улар ўз ихтиёрлари билан севиш имконига эга эдилар. Уларнинг Худога нисабатан биринчи севгиси ва итоаткорлиги ҳақиқий, эркин туйғу бўлгани каби улар орасидаги севги ҳам ҳақиқий, эркин туйғу эди. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top