2:53

Гуноҳнинг бошланиши 05

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, Одам Ато билан Момо Хаво Худованднинг айтганларини бажармади ва гунох қилишди. Улар яқинлашиб келаётган Парвардигордан яшириниб, нима ҳақида ўйлаганларини билмаймиз, лекин агар сиз ёшлигингизда копток билан қўшнингизни ойнасини синдирган бўлсангиз, қўшнингиз эса бу пайтда бошқа жойда бўлган бўлса, уларни қанчалар қўрқув билан кутган бўлсангиз, Одам Ато билан Момо Ҳавони ҳам тушунасиз.

Аммо Одам Ато билан Момо Ҳаво қўшнисини олдида айбдор бўлиб қолмадилар ва гап синган ойна ҳақида кетмаган эди. Одамлар Коинот Яратгувчиси, Парвардигори Оламнинг тақиқловини буздилар.

Уларнинг Яратгувчиси ва Эгаси уларга нима дер экан? Қудратли Худо улар билан нима қилади?Парвардигор Эгамиз: “Қаердасан, эй, одам?”- деб чақирди. Балки улар ўйлагандир Худо нима бўлганини билмас деб.

Худованд ҳатто уларнинг қаердалигини ҳам билмайди-деб ўйлашгандир. Шўхлик қилган болалар каби улар қўрқув билан дарахт ортидан қараяптилар. Одам Ато жавоб берди: Мен боғда юрганингни билдим–у, яланғоч бўлганим учун қўрқиб, яшириндим.

Нима бўлганини унинг ўзи айтиб қўйди. Бу худди, мактаб боласи кичкина қоғозчага тушунтириш хатчасини ёзиб, содда қалб билан қоғозчанинг тагига: “Менинг онам”, деб ёзиб қўйганига ўхшайди.

Одам Ато ўзини очиб қўйди ахир у олдин ҳеч қачон қўрқувни ҳис қилмаган ва яланғочлигидан уялмаган. Худо сўради: Яланғоч эканингни сенга ким айтди? Ёки Мен, еманглар, деб амр этган дарахтнинг мевасидан едингми?

Одам жавоб берди:Ўзинг менга берган хотин ўша дарахтнинг мевасидан менга олиб келган эди, мен ҳам едим-деб жавоб берди. Одам Ато дарахт мевасидан еганини тан олди, бироқ Худонинг Ўзи берган хотин ўша дарахт мевасидан бергани учун у шундай қилди.

Одам Ато Худони айблашга уринди: “Агар Сен хотинни яратмаганингда, у менга мевани бермаган бўларди, мен ҳам емаган бўлардим.”. Ҳаммаси тушунарли: Худо айбдор!Шунда Парвардигор Эгамиз хотинга: Бу нима қилганинг?- деди.

Илон мени алдади, мен мевадан едим,- деди. Азизлар агар ушбу сухбатга яхшилаб эътибор берсак хотиннинг ҳам, эрнинг ҳам айби йўқ бўлиб чиқяпти. Момо Ҳаво ҳам қурбон бўлди: уни илон алдади.

Агар Худо илонни яратмаганида, Момо Ҳаво ҳечам гуноҳ қилмаган бўларди. Буларнинг ҳаммасига сабабчи Худоми- деган савол туғилади.Ушбу саволга эса азизлар келгуси чиқишимиз орқали жавоб топамиз. Азизлар шу жойда сиз билан хайирлашиб ўзимизнинг интернет сайтимизни сизларга эслатиб ўтсам. www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top