2:45

Буюк топшириқ 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, азизлар сиз билан яна соғ саломат мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар Жамоатнинг руҳий соғломлиги учун чўпонпрофессионал жиддий хавф бўлиб қолмоқда.

Тони Уолтерс бу хақда шундай деган эди. ”Чўпонлар, хизматчилар ва руҳонийлар ҳукмронлик қилаётган жамоат, муҳтожликдан қутилиш учун устидан онаси ҳукмронлик қилаётган бола, ёки устидан шифокорлар ҳокимлик қилаётган тиббиёт ёки устидан оммавий эҳтиёж ўзиникини ўтқизаётган иқтисодиётдан кўпроқ имкониятга эга эмас”.

Хавф сабаби жамоат яхши ўргатилган чўпонга унинг меҳнати эвазига тўлашда эмас. Профессионал чўпон ва нопрофессионал масиҳийларнинг фаолияти орасида табиий фарқ бор, шунинг учун улар орасидаги тенгсизликда ҳеч қандай ёмонлик йўқ.

Чўпон жамоатнинг яхши саводли бошлиғи сифатида нопрофессионал чўпонни ёки хизматчини Масиҳ ишида ўз вазифаларини бажаришга ўргатади. Қисқача айтганда, чўпон ўз ортидан жамоат халқини хизматда олиб боришда ҳеч қандай гуноҳ йўқ.

У бунга ўқитилган ва унинг бурчи шундай. Бу табиий фарқ доимо бўлади. Бироқ клир ва дунё орасидаги чуқур фарқни алабатта тушуниб олиш керак ва бу тўғрисида кўп музокара қилишади.

Клерикализм касбий тайёргарликка эга бўлган, руҳоний унвонли шахслар хизмат билан шуғулланиш кераклигидан келиб чиқади. Чўпон хизмат ишига муқаддас инсонларни тайёрлаш таълимоти машҳур ва таниш бўлса ҳам, хақиқатда у кам ишлатилади.

Ҳозир ҳам чўпон уч нарса билан шуғулланиши керак деган “темирбетон” фикр қолган: Юқоридаги оммавий тилакларнинг баъзиларида инжилий асос бор, лекин ҳозирги пайтдаги чўпонга нисбатан талабларининг кўпчилиги ундай асосга эга эмас.

Бундай вазиятда чўпонни қўлидан ҳар иш келадиган ва ҳамма нарса учун жавобгар, деб ҳисобланган тўсиқ пайдо бўлади. Бир сўз билан айтганда у хизмат қилади. Бироқ юқоридаги чўпонга бўлган тилаклар унинг бош вазифасини Худованд халқини хизмат ишига тайёрлашга вақт қолдиришмайди.

Бундай кўп сонли талаблар мураббий-чўпон учун на ваколат, на вақт қолдиради. Бундай вазиятдан чиқиш йўли бор, лекин билингки, сизнинг йўлингизда жиддий тўсиқлар пайдо бўлади.

Менинг сизга маслаҳатим воизхонлар йиғилишларида ўзингизнинг энг муҳим бўлган нарсаларингизни аниқ ва равшан ифодаланг. Шунинг билан азиз биродарлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top