2:50

Ожизлик 04

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азизлар билан яна ғойибона учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, ҳеч иккиланмасдан ўз ожизлигингизни самимийлик ила ишонган инсонингиз билан бўлишинг.

Шундагина хизмат очиқлик билан бошланади. Қанчалик ниқобингизни ечсангиз ва қийинчиликларингизни бўлишсангиз, Худо сизни шунчалик бошқаларга хизмат қилишингизда ишлатиши мумкин.

Албатта очиқлик хатарли бўлиши мумкин. Ўзингизни ҳаётингизни бошқаларга очиб беришингиз оғриқли бўлиши мумкин. Агар сиз муваффақиятсизлигингизни, ҳиссиётларингизни, умидсизлигингизни ва қўрқувларингизни бошқалар билан бўлишсангиз, сиз рад этилиш эҳтимолида бўласиз.

Аммо бунинг афзалликлари таваккалчиликка лойиқ. Очиқлик ҳиссиётли эркинликдир. Очиқ бўлиш стресни юмшатади, қўрқувни йўқотади ҳамда эркинлик учун биринчи қадамдир.

Азизлар, биз сиз билан аллақачон кўриб ўтдикки, Худо “камтарларга иноят беради”, аммо кўпчилик камтарликни нотўғри тушунади. Камтарлик ўзингизни пастга уриш ёки кучингизни инкор этишингиз эмас, балки ожизлигингизни тан олишингиздир.

Қанчалик самимий бўлсангиз, Худонинг инояти шунчалик сизни қамраб олади. Албатта биз бошқалардан ҳам иноят оламиз. Очиқлик машҳурлик учун сифатдир; биз табиатан камтар кишиларга тортишамиз.

Талабгорлик итаради, аммо ҳақиқийлик ўзига жалб қилади ва очиқлик яқинлик учун йўлдир. Шунинг учун ҳам Худо нафақат сизнинг қудратингизни, балки сизнинг ожизликларингизни ишлатишни хоҳлайди.

Агар кўп кишилар сизнинг кучингизни кўришса, улар умидсизланадилар ва “Яхши, у учун яхши, аммо мен ҳеч қачон буни бажаролмасам керак” деб ўйлайдилар. Агар улар сизни ожизлигингизга қарамасдан Худо ишлатаётганини кўришса, улар ҳам “Балки Худо мени ишлата олар!” деб ўйлашлари учун далда бўларди.

Бизнинг қудратимиз рақобат келтириб чиқаради, аммо ожизлигимиз бирликни барпо қилади. Ҳаётингизда сиз кишиларни ҳайратда қолидарсизми ёки уларга таъсир қиласизми бунга қарор қилишингиз керак.

Сиз кишиларни узоқдан туриб ҳайратда қолдирасиз, аммо уларга таъсир қилиш учун уларга яқин келишингиз керак ва улар сизнинг камчиликларингизни кўришлари керак. Бу албатта яхши. Етакчи бўлишингиз учун керакли нарса бу комил бўлишингиз эмас, балки ишончли бўлишингиздир. Кишилар сизга ишонишлари керак ёки улар сизни таъқиб қилмайдилар. Сиз қандай қилиб ишончни қурасиз? Комил бўлганингизга даъво қилиш орқали эмас, балки самимий бўлиш орқали. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди, хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top